Япония автоконцернлари 17 февралдан Хитойдаги коронавирус тарқалгани сабабли тўхтатилган заводлари ишини тиклади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Kyodo агентлигига кўра, Toyota Motor компанияси Чанчунь ва Гуанчжоу шаҳарларидаги корхоналарини қайта ишга туширди.
Компания Хитойдаги заводларини маҳаллий Янги йил байрамларидан сўнг, февраль бошида ишга туширмоқчи бўлганди. Бироқ Хитойдаги коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бу муддат аввал 10 февраль, сўнг эса 17 февралга сурилди.
Япониянинг бошқа концерни — Mazda ҳам бугундан Нанкиндаги заводи фаолиятини тиклади
Изоҳ (0)