«Ўзавтосаноат» АЖ Хитойда тарқалган коронавирус касаллиги туфайли мамлакатдан етказиб берилувчи эҳтиёт қисмлари танқислиги кузатилиши оқибатида аксарият автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг заводларидаги иш вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу фавқулодда ҳолат Ўзбекистонга Chevrolet Equinox автомобилларини олиб келишда эпидемия тарқалиши билан боғлиқ кечикишларга сабаб бўлади.
Chevrolet Equinox русумидаги автомобиллар Ўзбекистонда UzAuto Motors дилерларида 2019 йил 27 декабрдан бери сотиб келинмоқда.
Компания хабарида етказиб беришнинг қайта бошланиши юзасидан алоҳида маълумот берилиши баён этилган.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда сотиладиган Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox’нинг нархлари эълон қилинди
- UzAuto Motors савдонинг илк кунида 85 дона Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox бўйича шартнома тузди
- «Ўзавтосаноат» янги моделларнинг Ўзбекистон ва хориждаги нархларини таққослади
- UzAuto Motors тақдимотини ўтказган автомобилларнинг барчаси хориждан импорт қилинади
Изоҳ (0)