Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 14:20 ларда 4Р-109 Фарғона халқа йўлининг 112 километрида Улуғнор туманида яшовчи И.О. Nexia русумли транспорт воситасида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Олтинкўл туманида яшаган Л.С. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Spark ҳайдовчиси Л.С. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу транспорт воситаси йўловчиси Олтинкўл туманида яшовчи С.И. тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган, дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.
Хабарда Nexia ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)