«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш ҳақида петиция эълон қилинди.
Мурожаатда жисмоний ва юридик шахслардан мобил қурилмаларнинг IMEI рақамларини рўйхатга олиш учун аҳолидан ундириладиган тўловларни бекор қилиш ва рўйхатга олишни янада соддалаштириш тартибини жорий этиш сўралган.
«Чунки ҳозирги глобаллашув даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш, ортиқча тўлов ва оворагарчиликларни бартараф этиш муҳим деб ҳисоблайман», — дейилади петицияда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда IMEI-кодларини рўйхатга олишда тўловларни бекор қилиш сўралмоқда.
Мавзуга доир: «Мақсад фойда келтиришми ёки халқни сигирдек соғиш?». IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш жараёни атрофидаги муаммолар ҳақида
Изоҳ (0)