• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» оқшоми. Хитой коронавируси бўйича 17 февралнинг асосий хабарлари

    Хитойдаги вазият. Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига кўра, сўнгги бир сутка ичида мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 142 кишига кўпайиб, яна 1323 киши касалликни юқтириб олган. 16 февраль ҳолатига кўра, Хитойда 68 500 ҳолатда коронавирус билан хасталаниш қайд этилган, жаҳон бўйича эса 69 мингдан ортиқ инсон вирус билан инфекцияланган. Хитойда коронавирус қурбонларининг умумий сони 1665 кишига етган, 9 419 киши эса касалликни енгиб ўтиб, тузалишга муваффақ бўлган.

    Фото: АP

    Хитойдан ташқарида касалланганлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич Японияда — 16 февраль ҳолатига кўра, у ерда 338 киши коронавирусни юқтириб олган.

    Фото: АP

    Шунингдек, Сингапурда 72 киши, Гонконгда 56 киши, Таиландда 33 киши, Жанубий Кореяда 28 киши айнан шу ташхис билан касалхонага ётқизилган. 15 февраль, шанба куни эса коронавирусдан вафот этиш билан боғлиқ Европадаги илк ҳолат қайд этилган. Францияда эса 80 ёшли хитойлик сайёҳ оламдан ўтган. Қария Францияга коронавируснинг ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясидан келган.

    Хитойдаги йирик фармацевтика компанияларидан бири Zhejiang Hisun Pharmaceutical ҳукуматдан COVID-19 коронавирусига қарши «Favipiravir» потенциал дори воситасини сотишни бошлаш бўйича рухсат олди. Дори сотувга чиққач, компания уни клиник синовдан ўтказишни давом эттириши керак бўлади. Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош ижрочи директори Сумия Сваминатан COVID-19 коронавирусига қарши вакциналарни инсонда синовдан ўтказиш тўрт-беш ойдан сўнг бошланишини маълум қилганди. Хитойнинг АҚШдаги элчиси эса коронавируснинг ҳарбий ихтироларга боғлиқлигини рад этган эди.

    Фото: Global Look Press

    Коронавирусдан энг кўп талафот кўрган Хубэй провинцияси ҳукумати шаҳар ва қишлоқларда яшовчи фуқароларнинг ҳаракатланиши учун транспорт хизматларидан фойдаланишни чеклаб қўйиш ҳақида қарор чиқарди. Ушбу чора-тадбирлар ҳудудда инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилгани айтилмоқда. Шунингдек, Ухань аҳолисига коронавирус сабаб ўз микрораёнларини тарк этиш тақиқлаб қўйилди.

    Фото: Getty Images

    Хитой раҳбари Си Цзиньпин Ухань шаҳрида тарқалган зотилжам касаллиги бўйича профилактика чораларини кўриш бўйича кўрсатмани январь ойи бошидаёқ берган. У 22 январда касаллик ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясига одамларнинг ҳудуддан чиқишини «тўлиқ ва қатъий назорат қилиш» тўғрисида фармойиш йўллаганини маълум қилди.

    Хитойда коронавирус билан касалланган, бироқ хасталигини қасддан яширган ёки сафарлари тарихини ошкор қилмаган фуқароларга нисбатан жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин. Инфекциянинг тарқалишига йўл қўйган шахс жамоат хавфсизлигига таҳдидни келтириб чиқаришда айбланиши мумкин.

    Хитойда Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси расмий вакили Лянь Ваннянь мамлакат коронавирусга қарши курашда «ҳал қилувчи палла» келганини маълум қилди. Унинг айтишича, Хитойдаги деярли барча провинцияларда коронавирусни юқтириш ҳолатлари қаторасига ўн кундан бери пасаймоқда. Бироқ Хубэй провинцияси бундан истисно бўлиб турибди. Касаллик ўчоғи бўлган мазкур ҳудуднинг айрим жойларида касалланганлар сони тез суръатлар билан кўпайиб бормоқда.

    Фото: South China Morning Post

    Гонконгда коронавирус туфайли бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг етишмаслигидан ваҳимага тушган қуролланган босқинчилар 600 ўрам ҳожатхона қоғозини ўғирлаб кетди.

    Ўзбекистондаги вазият. Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соат давомида аниқлаш имконини берувчи тиббий анжомларни харид қилишини маълум қилди. Вазирга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига асосан ишлаб чиқилган мазкур тиббий анжомлар коронавирусни 99,6 фоизгача аниқлик билан топади. Ўзбекистон ва Қирғизистон бундай комплектлардан 10 мингтадан буюртма қилгани билдирилмоқда, бироқ уларнинг нархи айтилмаган.

    Мавзуга доир: Хитой Ўзбекистонга банан етказиб бермаслиги маълум қилинди

    АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ва Қозоғистон инфратузилмалари коронавирусга қарши туриш учун тайёр эмаслигига эътибор қаратди. «Биз вирусдан ҳимояланиш учун керакли инфратузилмага эга бўлмаган ҳудудлар мавжудлигидан хавотирдамиз. Коронавирус каби кенг кўламли хавфга қарши тура олиш имкониятига эга бўлмаган, Хитой билан узоқ чегарадош Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлдим», — дейди Помпео.

    Майк Помпео

    Майк Помпео
    Фото: АP

    Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида «Юқумли касалликлар профилактикаси» мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида вилоятда 189 нафар фуқаро коронавирусга қарши тиббий кузатувга олингани маълум қилинди.

    Мавзуга доир: Коронавирусларнинг манбаи кўпинча кўршапалаклар бўлган. Нега?

    Жаҳондаги вазият. Toyota Motor компанияси 17 февраль, душанба кунидан Хитойдаги коронавирус тарқалгани сабабли тўхтатилган заводлари ишини тиклади. Петербург суди коронавирус бўйича карантиндан қочиб кетган аёлни касалхонага мажбуран ётқизишга рухсат берди.

    Номаълум ва эндиликда маълум коронавирус тарқалиши билан унга алоқадор хабарлар ва янгиликлар ОАВни «портлатди». Фақат Ўзбекистонда эмас, бутун дунёда касаллик ва унинг оқибатлари ҳақида эшитмаган, ундан ҳайиқмаган одам бўлмаса керак. Кўршапалак шўрва, коронавируснинг 25 минг қурбони, отиб ташланаётган касаллар. Коронавирус ҳақида яна қандай фейк хабарлар тарқатилди? Батафсил 

    17.02.2020, 20:56   Изоҳ (0)   134914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Петербург суди коронавирус бўйича карантиндан қочиб кетган аёлни касалхонага мажбуран ётқизишга рухсат берди

    17.02.2020, 18:41

    Москвада 23 ёшли қиз ширинлик ейиш бўйича танловда тиқилиб ўлди

    17.02.2020, 16:56

    Дональд Трамп бошқа террористик таҳдидларга қарамай бен Ладеннинг ўғлини ўлдиришни буюргани ойдинлашди

    17.02.2020, 15:16

    Гонконгда қуролланган шахслар 600 ўрам ҳожатхона қоғозини ўғирлаб кетди

    17.02.2020, 14:08

    Россия Конституциявий суди судьяси мамлакатни Совет Иттифоқининг вориси ҳисобламасликни таклиф қилди

    17.02.2020, 13:49

    Хитойда коронавирус эпидемияси чекинмоқда

    17.02.2020, 12:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.