• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Елкамизда кейинги авлод қизлари учун стереотипларни енгиб ўтиш масъулияти турибди». Саида Мирзиёева Бутунжаҳон аёллар форумида нутқ сўзлади

    БААнинг Дубай шаҳри 16—17 февраль кунлари Бутунжаҳон аёллар форумига мезбонлик қилади. Форумнинг дастлабки кунида Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева нутқ сўзлади, дея хабар бермоқда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди.

    Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

    Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

    Мирзиёева хоним ўз нутқи аввалида «келажак ҳақида фикр юритувчилар ва инноваторларга аёллар, ёш авлоднинг келажаги, замонавий дунёда улар дуч келаётган қийинчиликларни муҳокама қилиш ҳамда келажакни лойиҳалаш учун БААдан яхшироқ жой йўқ»лигини таъкидлаган. У БААнинг «тараққиётга қанчалик тез эришиш мумкинлигини кўрсатувчи намуна» эканини таъкидлаб, мамлакатнинг истисноларсиз бутун жамият учун хавфсиз ҳудудга айлана олганини эътироф этган.

    «Биз бугун бу ерда эканимизнинг боиси — тажриба алмашиш, бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ва руҳлантириш, қолаверса, жамиятларимиздаги аёлларнинг ролини ошириб, уларга инсоният цивилизациясига ўз ҳиссаларини қўшиш имконини яратиб беришдир. Аминманки, ўзбек аёлларининг ҳам дунёга айтар сўзи бор — улар инсониятнинг иқтисодий ва маданий тараққиётига салмоқли ҳисса қўша олишади», — деб айтган Саида Мирзиёева.

    У Ўзбекистон тарихининг оғир синовли йилларини ёдга олиб, аёллар ўшанда ҳам жамият ҳаётида кечган воқеликларнинг ажралмас қисми бўлганини таъкидлаган. «Ўзбекистоннинг узоқ тарихи — аёлларимизнинг ҳам ўтмишидир. Шоирлар, давлат расмийлари, дипломатлар, муҳандислар, ҳамширалар, рафиқа ва оналар. Бу нозик шарқона санъат бўладими, ёки қатъий ва аниқ фанларми — ўзбек аёллари барча соҳаларда аъло даражада илгарилаб боришди, аммо сояда қолиб келишди. Уларга бошларини баланд кўтариб, ўз қобилиятлари ва маҳоратларини қўрқмай, чекловларсиз кўрсата олиш имконини берадиган вақт келди», — деди Мирзиёева.

    Саида Мирзиёева Ўзбекистон аёллар ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари юзасидан БМТ, ЕХҲТ, Жаҳон Банки, Ислом тараққиёт банки каби халқаро тузилмалар билан ҳамкорликда иш олиб бораётгани, мамлакатда гендер тенглигига катта эътибор қаратилаётгани ҳақида ҳам гапирган.

    «Бувим Иккинчи жаҳон уруши йилларида турмуш ўртоғини ҳам руҳан, ҳам молиявий жиҳатдан қандай қўллаб-қувватлаганликлари ҳақидаги хотираларини яхши эслайман. Онамнинг отам ва биз фарзандларига чексиз мадад ва меҳр-муҳаббатини аямагани ҳам доим ёдимда туради», — деб айтган Саида Мирзиёева.

    Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

    Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

    Айни вақтда у Ўзбекистон тараққиётида катта ютуқлар қўлга киритилаётгани, шу билан бирга жамият янги таҳдидлар билан тўқнаш келаётганига ҳам эътибор қаратган.

    «Бу жараёнларнинг барчасида аёллар энг олдинги қаторларда турибди — қишлоқ жойларда ресурслар етишмовчилигидан азият чекяпти. Шаҳарларда эса оиладаги аёллик мажбуриятларини касби билан бирга бажаришда қийинчиликка учраяпти. Давр тақозоси билан биз ҳам яхши она, ҳам яхши мутахассис бўлишимиз, жамиятимнинг олд қаторларида юриш билан бирга оиладаги молиявий барқарорлик ҳақида қайғуришимиз лозим», — деди у.

    Саида Мирзиёева Ўзбекистон ривожига катта ҳисса қўшган эски авлод вакиллари бўлмиш аёллар мамлакатдаги ҳозиргидек гендер тенглигини тасаввур ҳам қилишмаганини қўшимча қилиб ўтди. «Бугунгидек имкониятларга эгалигимиз учун оналаримиз ва бувиларимиз олдида қарздормиз. Улар эришган натижаларни сақлаб қолиш баробарида кейинги авлод қизлари учун янги марраларга етишимиз, стереотипларни енгиб ўтиб, бу ўзгаришларни кундалик ҳаётнинг бир қисмига айлантириш масъулияти елкамизда турибди», — дея қайд этган Мирзиёева.

    Унинг фикрича, бу йўлдаги энг қийин масала — аёлларнинг ўзларини улар энг яхшисига муносиб эканини ишонтира олишдир. «Аёлларимиз жаҳон тараққиётига ҳисса қўша олади. Вазифамиз — шунга замин яратиб бериш. Энг мушкул вазифа — аёлларимизнинг ўзларини улар энг яхшисига муносиб эканликларига ишонтиришдир. Олдимизда қийин йўл турибди, аммо бу шунга арзийди. Аёлларимизга куч бағишлаш орқали биз миллатимизга куч берамиз, инсониятни мустаҳкамлаймиз!» — дея ўз нутқини якунлаган Мирзиёева хоним.

    Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева Дубай амирлиги шайхи Манал бинт Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум зоти олиялари таклифига биноан Дубайда бўлиб турибди.

    16.02.2020, 19:25   Изоҳ (0)   63514
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юнусободдаги ИИБларга бошлиқлар тайинланди

    16.02.2020, 18:53

    Тошкентга Венгрия ташқи ишлар вазири келади

    16.02.2020, 18:39

    Сурхондарёда ўзи ясаган қўлбола ўқотар қуролни сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

    16.02.2020, 17:08

    Ўзбекистонга ҳар куни ўртача 30—40 нафар хитойлик кириб келмоқда

    16.02.2020, 16:55

    «Ҳокимиятнинг кучи яна ўша ҳимоясиз, алданган фуқароларга етаяпти, холос»

    16.02.2020, 16:12

    Тошкентда отасига қўпол муносабатда бўлган эркак етти суткага қамалди

    16.02.2020, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бизни душмандан ҳимоя қиладиган қуроллардан воз кечмаймиз” — “Ҳизбуллоҳ” Исроилга жавоб қайтарди

    Дунё | 26 август, 17:40

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:25

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Кино | 26 август, 17:10

    Японияда полициячилар ноҳақ айбланган одамнинг қабрига бориб, узр сўради

    Дунё | 26 август, 16:50

    Миграция агентлигининг икки ходимига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 26 август, 16:37

    Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозирда қандай ҳаёт кечирмоқда?

    Лайфстайл | 26 август, 16:35

    Илон Маск Apple ва OpenAI компанияларини судга берди

    Дунё | 26 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 16:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.