Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегация 18 февраль, сешанба куни, амалий ташриф билан Тошкентга келади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этишларича, ташриф дастуридан Ўзбекистон Ташқи ишлар, Энергетика, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ва бошқа идораларда икки томонлама музокаралар ўтказиш ўрин олган.
«Венгрия делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши ва Ўзбекистон—Венгрия бизнес-форумида ҳам иштирок этади», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)