Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясида жорий йилнинг январь ойидан бошлаб 13 февраль кунигача 837 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди. Ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади. Бу ҳақда агентликнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 12 февраль куни хорижий давлатлардан 29 та самолёт қабул қилиниб, 3782 нафар фуқаро, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ марказий санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6 та санитария-карантин пунктидан 3 та поездда жами 585 нафар фуқаро, Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 31 583 нафар фуқаро термометриядан ўтказилган.

Маълум қилинишича, 13 февраль ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус касаллиги қайд этилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 12 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитойда жами 59 833 нафар, дунё бўйича 60 276 нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 34 фоизни (15 103 нафар) ташкил этган. Аввалроқ Японияда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати кузатилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь