12 февраль куни кечаси Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат миллий хавфсизлик вазири генерал майор Яйлим Бердиевни «бошқа ишга ўтиши муносабати билан» лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради «Хроники Туркменистана».
Бердиевнинг ўрнини миллий хавфсизлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган полковник Гурбанмират Аннаев эгаллаган.
Миллий хавфсизлик вазири Яйлим Бердиев ушбу лавозимга 2018 йилнинг июнида тайинланган эди, бунга қадар у мудофаа вазири бўлган.
Мавзуга доир: Туркманистон ички ишлар вазири барча давлат мукофотларидан маҳрум қилинди. У қамалиши мумкин
Изоҳ (0)