• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Вазирликка келган топшириқ ҳеч қачон, кунига 25 соат ишласангиз ҳам тугамайди». Давлат идоралари ходимларининг ҳукумат фармойишига муносабати

    Давлат меҳнат инспекцияси иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ходимларни ишга жалб қилиш бўйича меҳнат қонунларига риоя этилишини назорат қилади. Бу бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусановнинг буйруғида кўзда тутилган, дея хабар берди Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.

    Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига меҳнат қонунлари ва ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларига қатъий риоя қилиш буюрилган. 3—4 февраль кунлари давлат органлари ушбу буйруқни бажариш тўғрисида буйруқлар қабул қилди.

    Меҳнат вазирлиги матбуот хизматининг тушунтириш беришича, мониторинг ўтказиш буйруғи фуқаролардан меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани тўғрисидаги кўплаб шикоятлари келиб тушаётгани сабабли қабул қилинган.

    «Gazeta.uz» тўртта бошқа-бошқа вазирликларда ишлаётган ходимлар билан анонимлик шарти билан суҳбатлашди ва текширувлар бошланганидан кейин вазият қандай бўлганини ўрганди.

    «Шанба куни баъзи ходимлар соат 10:00 дан 16:00 гача ишда бўлди. Менга ҳам вазирликка киришга рухсат берилди, лекин икки-уч соатдан кейин улар Меҳнат вазирлиги томонидан бўлажак текширув туфайли уйга кетишим кераклиги айтилди. Одатда биз иш кунлари 22:00—23:00 гача ишлаймиз ва топшириқларни ўз вақтида бажариш учун дам олиш кунлари ҳам ишлашимиз керак. Душанба куни бизни соат 18:00 дан кейин ишда ушлаб туришадими ёки йўқми, билиб оламиз», — деди вазирликлардан бирининг ходими.

    Бошқа бир давлат идораси вакили: «Бу дам олиш кунлари биз ишга бормадик, борганларни ҳам киритишмаган. Одатда улар дам олиш кунлари ҳам ишлашарди, иш кунлари эса ярим тунгача ушланиб қоларди. Бизга ‘топшириқни тугатинг, кейин кетаверин’, дейишарди. Лекин вазирликка келган топшириқ ҳеч қачон, кунига 25 соат ишласангиз ҳам тугамайди. Ҳозир текширувлар сабабли узоғи билан 20:00 гача қолаяпмиз», — деди бошқа бир ходим.

    «Бизда ҳам Меҳнат кодексига риоя қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинди, — деди бўлим бошлиғи лавозимини эгаллаб турган учинчи суҳбатдош. — Менинг ишчиларим ва мен дам олиш кунлари иш жойига бормадик, лекин Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан (9 февраль) бир соатча масофадан ишладик. Иш вақти иш юкига боғлиқ. Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрацияси кўрсатмалари бор, улар ўз вақтида бажарилмаса, ‘бош кетиши’ мумкин. Буларнинг ҳаммаси ишлаши учун (меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси) реал муддатлар белгиланиши ва топшириқлар сони камайтирилиши керак. Бизда битта ғалати нарса бор. Дейлик, вазирликка йилига 3000 та вазифа топширилди. Бир ёки иккитаси бажарилмаса, ҳайфсан оласиз. Ҳеч ким 2999 топшириқни бажарганингизни айтмайди».

    Яна бир суҳбатдош шундай ҳикоя қилади: «Қонунчиликка кўра, бизда иш куни бор — 09:00 дан 18:00 гача, шанба ва якшанба дам олиш кунлари. Аммо ҳеч қачон бунга риоя қилинмайди — улар ярим тунгача ишлашади ва дам олиш кунлари ҳам ишга чиқади. Ўтган шанба ва якшанба кунлари баъзи ходимлар делегация ташрифига тайёргарлик кўриш учун ишга кетишга мажбур бўлди. Улар ортиғи билан ишламоқда, чунки душанба куни ҳисобот топширишлари керак. Бундай ҳажмдаги иш бўлмаслиги керак, улар ҳам уйда дам олишлари лозим. Сенга топшириқ берилди, вақтида улгурмаслигингни биласан ва натижада ўз хоҳишинг билан дам олиш кунлари ишга чиқиб, ортиғи билан ишлаб берасан».

    11.02.2020, 12:07   Изоҳ (0)   38677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда уйи «снос»га тушган аёл эгнига Президентнинг расмини ёпиштириб олиб, болта билан норозилик билдирди (видео)

    11.02.2020, 11:09

    Ўзбекистон бош прокурори биринчи ўринбосари ва республика ҳарбий прокурори тайинланди

    11.02.2020, 10:39

    Тошкентда қурилаётган уч поғонали йўл ўтказгич тез орада фойдаланишга топширилади (видео)

    11.02.2020, 10:24

    Тошкентда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди

    11.02.2020, 09:56

    Чироқчида жуда кўп миқдордаги пахта хом ашёси талон-торож қилингани аниқланди

    11.02.2020, 08:29

    Ўзбекистонда Telegram орқали фаолият олиб борган молиявий пирамида фош этилди

    11.02.2020, 08:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41

    Машина бошқарувини 13 ёшли ўғлига топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:27

    Хорижлик дипломатлар Дональд Трамп даврида қонун устуворлиги сусайишидан хавотирда

    Дунё | 25 август, 22:05

    Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли “Чеченистон Республикаси ҳимоячиси” медали билан мукофотланди

    Дунё | 25 август, 21:50

    Apple шахсий сунъий интеллект терапевтли хизматни ишга туширади

    Дунё | 25 август, 21:35

    Германияда АҚШ фуқароси Хитой фойдасига жосусликда айбланди

    Дунё | 25 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.