• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Telegram орқали фаолият олиб борган молиявий пирамида фош этилди

    Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига фуқаролар томонидан Telegram мессенжери платформасида фаолият юритаётган Unique Finance Nasdaq канали ва NASDAQ UNIQUE FINANCE UZB гуруҳи фаолиятининг қонунийлиги тўғрисида маълумот бериш мавзусида мурожаатлар келиб тушмоқда, деб хабар беради агентлик.

    Фото: Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

    Фото: Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

    Таъкидланишича, канал ва гуруҳ эгалари фуқароларнинг маблағларини https://unique.finance сайти орқали йирик компанияларнинг акцияларига сармоя киритиш учун жалб қилади. Шунингдек, канал ва гуруҳ эгалари томонидан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги логотипидан, фото ва видео материалларидан фойдаланиш ҳоллари кўплаб учрайди.

    Агентлик томонидан қайд этилишича, канал ва гуруҳ эгалари томонидан сармоя киритган фуқароларга барқарор ва юқори даромад, шунингдек бошқаларни ҳам сармоя киритишга ундаб, жалб қилгани учун қўшимча бонуслар ва мукофотлар ваъда қилинади. Янги иштирокчиларни жалб қилиш натижасида олинган даромад миқдори эса акцияларга киритилган сармоядан олинадиган даромад миқдоридан ошиб кетиши имконияти мавжуд.

    Агентлик томонидан келтирилган мисолга кўра, сайтга сармоя киритган иштирокчига ўзидан сўнг яна 3 нафар иштирокчи жалб қилса, ҳамда уларнинг ҳар бири кириш бадали ҳисобланган 5000 доллар миқдорида сармоя кирица, 1000 доллар миқдорида мукофот олиши мумкин, ҳамда ўзи жалб қилган иштирокчиларининг даромадидан 5 фоиз миқдорида бонус олиб туриши ваъда қилинади.

    Канал ва гуруҳ аъзолари янги иштирокчиларни жалб қилиш жараёнида намойиш қиладиган Unique Finance веб-сайти мазмуни асосан капитал бозори соҳасидаги маълумот ва ўқув материалларидан, шунингдек сайт томонидан ташкил қилинадиган онлайн тренинглар ҳақидаги маълумотлардан иборат.

    Қайд этилишича, керакли минимал миқдордаги маблағни (5000 долларни) киритиб, рўйхатдан ўтган иштирокчига Apple, Yahoo, Microsoft каби 16 та компаниядан бирининг акцияларини сотиб олиш имконияти, ҳамда акциялар сотиб олинганидан сўнг улар иштирокида автоматик тарзда спекулятив савдолар ўтказилиши тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.

    Агентликнинг маълум қилишича, аслида, иштирокчи ҳеч қандай акция эгасига айланмайди, сайт эса фонд бозорида мижознинг қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга оширмайди. Иштирокчига кўрсатиладиган унинг ҳисобидаги акциялари, ҳамда улар иштирокидаги спекулятив савдолар эса тақлид (имитация) ва ёлғон маълумотлар ҳисобланади.

    Ўрганиш давомида агентлик томонидан юқоридаги сайт, канал ва гуруҳ фаолиятида молиявий пирамиданинг кўплаб белгиларини аниқлади. Бундан ташқари, сайт бир қатор мамлакатларнинг назорат органлари томонидан молиявий пирамидалар реестрига киритилганлиги аниқланди.

    Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фуқароларга мулкий зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида, агентлик юқорида кўрсатилган манбалардан материалларни республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўриб чиқиш учун юборди.

    Агентлик фуқароларни юқоридаги сайт, телеграм канал ва гуруҳ фаолиятида молиявий пирамида белгилари мавжудлиги, ҳамда уларнинг фаолияти қимматли қоғозлар бозори билан боғлиқ эмаслиги ҳақида огоҳлантиради.

    Агентлик, шунингдек, фуқароларга сармоя киритишда эҳтиёткор бўлишни ва таклиф қилинган лойиҳаларда молиявий пирамидаларнинг қуйидаги белгилари мавжудлигини текширишни тавсия қилади:

    • бозор даражасидан бир неча баравар юқори бўлган даромаднинг ваъда қилиниши;
    • даромаднинг кафолатланиши (қимматли қоғозлар бозорида тақиқланган);
    • янги иштирокчилар киритган пулнинг қайсидир қисми олдинги иштирокчиларга даромад тариқасида берилиши;
    • ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисида бирон бир маълумот йўқлиги;
    • ташкилот фаолиятининг аниқ таърифи йўқлиги;
    • капитал бозорида фаолият олиб бориш учун лицензиянинг йўқлиги ёки Капитал бозори агентлиги реестрларида ташкилот ҳақида маълумотларнинг мавжуд эмаслиги;
    • оммавий ахборот воситаларида, интернет тармоқларида юқори даромад келтириш билан боғлиқ бўлган агрессив реклама қилиниши.

    11.02.2020, 08:15   Изоҳ (0)   52761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзархив» ва ДХХ ҳамкорлигида махфий архив ҳужжатларининг айримлари ошкор қилинади

    11.02.2020, 07:44

    ИИВ ЙПХ ходимини Matiz капотида сайр қилдирган ҳайдовчига нисбатан жазо чораси кўрилганини маълум қилди

    11.02.2020, 06:57

    Наманганда чўкаётган аёлни қутқарган миллий гвардия ходимининг ўзи сувда бедарак йўқолди

    11.02.2020, 06:29

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди

    11.02.2020, 06:14

    Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларидаги йўллар четига нур қайтарувчи устунчалар ўрнатилди

    10.02.2020, 23:54

    Наманганда давлат хизматлари марказлари томонидан миллионга яқин мурожаат кўриб чиқилди

    10.02.2020, 23:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италияда Этна вулқони отилди (видео)

    Дунё | 3 июн, 09:20

    Тошкентда скутер ҳайдовчиси Damas уриб юборишидан ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 3 июн, 09:04

    “Файзуллаевни ижарага бериш керак. Кейин қимматга сотиш мумкин” — “ЦСКА” собиқ футболчиси

    Спорт | 3 июн, 09:02

    Жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилган ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 3 июн, 08:33

    Туркияда салкам 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео) 

    Дунё | 3 июн, 08:19

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.