Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Б.К. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди, деб хабар беради Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларсиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган умумий қиймати 153 миллион сўмлик 460,52 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)