Америка ва Хитой актёри Жеки Чан коронавирусга қарши вакцина яратган инсонга миллион юань (143 минг доллар) мукофот беришини маълум қилди, деб хабар берди New Straits Times Online.
Актёр ушбу баёнот препарат ихтиро қилиниш жараёнини тезлаштиришига умид билдирмоқда.
У, шунингдек Хитойда ҳимоя кийими ва тиббий ниқоблар учун хайрия қилишини ҳам қўшимча қилди.
«Мен ривожланиши керак бўлган кўчаларнинг ҳувиллаб қолишига қараб тура олмайман. Ҳаётдан завқ олиши керак бўлган ғамгин инсонларга ҳам қарай олмайман», — деди Жеки Чан.
Маълумот учун, Хитойда коронавирус қурбонлари сони 800 дан ошиб кетди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 8 февраль ҳолатига кўра коронавирус аниқланмаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)