Режиссёр Сэм Мендеснинг «1917» тарихий драмаси 2 февраль, якшанба куни, Лондонда ўтказилган Британия киноакадемияси (BAFTA) тақдирлаш маросимининг асосий совринини қўлга киритди, деб хабар берди Meduza.
Картина жами тўққизта номинациянинг еттитасида мутлақ ғолиб деб топилди. Жумладан, энг нуфузли «Энг яхши фильм» ва «Энг яхши Британия фильми» номинацияларида ғалаба қозонди.
Мендес энг яхши режиссёр деб топилди, фильм энг яхши операторлик иши, саҳналаштирувчи рассом, овоз ва визуал эффектлари учун ҳам эътироф этилди.
Бундан аввал «1917» фильми «Олтин глобус»ни қўлга киритган эди.
BAFTA’нинг энг яхши актёрлар номинацияларида «Жуди» фильми учун Рене Зеллвегер ва «Joker» фильми учун Хоакин Феникс ҳам мукофотни қўлга киритди.
Иккинчи даражали роллар учун «Никоҳ ҳикояси» фильмидаги ижроси учун Лора Дерн ва «Кунларнинг бирида Голливудда» фильмидаги образи учун Брэд Питт тақдирланди.
Режиссёр Пон Чжун Хонинг «Паразитлар» картинаси эса инглиз тилида суратга олинмаган энг яхши фильм деб топилди. Ушбу фильм, шунингдек, «Энг оригинал сценарий» номинациясида ҳам ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)