Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойда коронавирус туфайли давом этаётган мураккаб эпидемик вазият туфайли Гонконг аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиб қўйиш мақсадида дўкон расталарини бўшатиб ташламоқда, деб ёзади «РБК».

Фото: АП

Фото: АП

Айни пайтда гонконгликлар ўртасида энг талаб юқори маҳсулотлар — гуруч, лапша, ҳожатхона қоғози ва дезинфекция воситалари.

Дорихоналардан дори сотиб олиш учун фуқаролардан олдиндан ёзилиш талаб қилинмоқда.

«Эртага вазият қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳатто гуруч топа олмаяпмиз. Яна бирпас кутаман, балки керакли нарсаларни олиб келиб қолишар» , — дейди гонконглик аёл.

Гонконгдаги энг йирик супермаркетлар тармоғи Wellcome маъмурияти товарлар етишмаслиги ва талабнинг юқори эканлигидан маҳсулотларни уйга етказиб бериш хизмати ишламаётганини маълум қилди.

Маҳаллий ҳокимият аҳолидан ваҳимага тушмасликни сўради.

Маълумот учун, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 636 кишига етди. Мамлакатда умумий ҳисобда 31 161 та касалланиш ҳолати қайд этилди.

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда