АҚШ Яманда «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг Арабистон яриморолидаги етакчиси Қосим ар-Римий ўлдирилганини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Америка ҳукумати махсус операциянинг қандай ўтказилганини очиқламаган. CNN’нинг хабар беришича, АҚШ ҳарбийлари 31 январь куни жангариларнинг позициясига зарба берган.
Оқ уйнинг маълум қилишича, Ямандаги контртеррористик операция АҚШ президенти Дональд Трампнинг кўрсатмасига асосан ўтказилган. Вашингтоннинг маълумотларга кўра, Қосим ар-Римий билан унинг ўринбосари Айман аз-Заваҳирий ҳам ўлдирилган.
Қосим ар-Римий «Ал-Қоида»га 1990 йилларда қўшилган. Унинг бошчилигида Ямандаги тинч фуқароларга нисбатан террорчилик ҳаракатлари уюштирилган, шунингдек, у бир неча бор америкалик ҳарбийларга ҳужум уюштиришга уринган.
Аввалроқ «Ал-Қоида» Флоридадаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужум бўйича масъулиятни ўз зиммасига олганди. Кўнгилсиз ҳодиса 2019 йилнинг декабрида содир бўлган: саудиялик ҳарбийлар денгизчиларга қарата ўт очган, уч киши ҳалок бўлган, яна саккиз киши жароҳат олган эди.
Изоҳ (0)