Хитойда коронавирус илк бор аниқланганда у ҳақда яшириб, касаллик тарқалишига сабаб бўлган мансабдорлар қидирилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Хитой Коммунистик партияси марказий комиссияси Хубэй провинцияси расмийлари эпидемия тарқалишига кўз юмган бўлиши мумкинлигини гумон қилмоқда. Жумладан, улар коронавирус ҳақида маълумот тарқатган шифокор Ли Вэньляннинг огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдирган.
Маълум бўлишича, бугун, 7 февраль куни, оламдан ўтган шифокор ва унинг 7 нафар ҳамкасби маҳаллий полиция бўлимига чақиртирилган ва танбеҳ берилган. Шунингдек, улардан вирус ҳақида бошқа маълумот тарқатмаслик тўғрисида мажбурий ёзма хат олинган.
Изоҳ (0)