Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги кўчалардан бири транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилишини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Саид Барака кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача бўлган қисмида «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан 350 метр узунликдаги иссиқлик тармоғи қувурларини алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Иссиқлик тармоғини янгилаш ишлари тезкорлик билан бажарилиши учун кўчанинг ушбу қисми 17 февралгача автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади.
Ушбу ишлар жараёнида истеъмолчилар иссиқлик таъминотидан узилмайди.
«Тошиссиққуввати» ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)