Тошкентда З.М. Бобур номидаги Марказий экопаркка ҳамда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий травматология ва ортопедия тиббиёт марказига келувчи тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари учун қулайлик яратиш мақсадида Махтумқули кўчасида қайрилиб олиш жойи очилди.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу Махтумқули ва Содиқ Азимов кўчалари кесишмасида транспорт воситалари оқимини камайтиришга ёрдам беради.
Изоҳ (0)