Австриянинг Зальцбург шаҳрида коронавирусига чалинганликда гумонланган бемор касалхонадан қочиб кетди, деб хабар бермоқда ОE24 телеканали.
Маълум бўлишича, 31 ёшли аёл врачлар уни текширувдан ўтказганидан кейин юқумли касалликлар бўлимидан қочиб кетган. Полиция ходимлари уни уйдан топган.
Таҳлил натижалари бурун кечқурун маълум бўлиши керак бўлган. Аёл йўтал ва нафас олишдаги муаммолардан сўнг 4 февраль, сешанба куни, касалхонага мурожаат қилган. Бу аёлнинг Тайвань ва Янги Зеландия сафардан қайтганидан кейин содир бўлган.
Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатда 4 февраль ҳолати бўйича 20 438 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилиб, вафот этганлар сони 425 кишига етди. Комиссия 2788 та ҳолатда беморларнинг аҳволи оғирлигини маълум қилган. Ҳозирга қадар 480 га яқин киши соғайгани айтилмоқда.
Гонконгда коронавирус оқибатида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу Хитой ташқарисида қайд этилган иккинчи ўлим ҳолати. Аввалроқ Филиппинда 44 ёшли эркак вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Олимларга кўра, 2020 йилнинг 25 январь ҳолатида коронавирусни юқтирган беморлар сони 75 815 нафарни ташкил этган. Бу эса расмий эълон қилинган рақамлардан ўн баравар кўп дегани.
Изоҳ (0)