«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 22-тури доирасида «Фиорентина»га қарши кечган баҳсда дублга эришди (3:0).
34 ёшли португалиялик футболчининг расмий ўйинларда урган голлари сони 722 тага етди. Бунинг эвазига Роналду Герд Мюллерни (720 та гол) ортда қолдирган ҳолда фаолияти мобайнида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида учинчи ўринга кўтарилди.
Бу рўйхатни 767 гол билан афсонавий бразилиялик футболчи Пеле бошқармоқда. Унинг ватандоши Ромарио (734) иккинчи ўринни банд этган. Шунингдек, Френс Пушкаш (706) ва Лионель Месси (705) кучли бешликдан ўрин олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)