Қизилўрда—Павлодар йўлининг 203-километрида 37 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус тўхтаб қолди, дея хабар бермоқда «Pavlodarnews.kz» вилоят полиция департаментига таяниб.
Ҳодиса 2 февраль, якшанба куни, кечқурун содир бўлган. Новосибирск—Чимкент йўналишида кетаётган автобусдаги носозлик сабабли ҳайдовчи катта йўлда тўхташга мажбур бўлган.
Қайд этилишича, шу куни кечаси ҳарорат -20 даража совуққача тушиб кетган. Воқеа жойига полиция ходимлари, қутқарувчилар ва «Қозавтойўл» ходимлари етиб келган. Барча йўловчилар Шидерти қишлоғидаги исиниш жойига олиб борилган. Кейин эса йўл-йўлакай транспортда Қарағандага олиб борилган.
Шу йилнинг 14 январида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 53 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус носозлик туфайли тўхтаб қолганди. 27 январда эса 42 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус қорда қолиб кетгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)