Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи доирасидаги ўйинлардан аввал 18—24 февраль кунлари БААда йиғин ўтказади.
Мазкур йиғин доирасида Вадим Абрамов қўл остидаги жамоа 23 февраль куни Дубай шаҳрида Беларусь терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасида Яман меҳмони бўлади.
Маълумот учун, «оқ бўрилар» бешта учрашувдан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)