• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Менинг фикрим» порталида пропискани бекор қилишга доир петициялар қабул қилинмаяпти (видео)

    Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев «Менинг фикрим» порталига пропискани бекор қилишга доир петицияни учинчи марта жойлаштира олмаганини маълум қилди.

    Фото: «Менинг фикрим»

    Фото: «Менинг фикрим»

    «Кеча қизиқ воқеа бўлди, шуни сизларга сўзлаб берсам.

    ‘Менинг фикрим’ деган жамоавий мурожаатлар портали бор. Мен бу портални кўзбўямачиликка очилган, деб ҳисоблайман. Чунки шу кунгача 2 марта пропискани бекор қилиш ҳақида петиция қолдирган эдим. Аммо биринчи петициям ҳам, иккинчи петициям ҳам цензурадан ўтмаган ва ҳаттоки овозга ҳам қўйилмасдан рад қилинган.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида прописка мавзуси ҳам тилга олинди ва бу тизим давлатимиз раҳбари томонидан ‘30 йил давомида халқимизнинг оёғига солинган кишан’ деб баҳоланди.

    Шундан кейин ўйлаб қолдим. Балки энди прописка ҳақидаги петициямни чиқаришар. Аввал рад қилишганини тушунса бўлади, чумчуқ пир этса, юраги шир этадиганлар бунақа петицияларни чиқаришга қўрқишган. Лекин шахсан Президентнинг ўзи ушбу тизимни танқид қилиб турганда бундай петицияни рад қилиш аҳмоқгарчилик-ку!

    Шундай хаёл билан порталга кирдим ва прописка режимини бекор қилиш тўғрисида петиция қолдирдим. Лекин...

    Лекин ҳар қанча уринмай петицияни жойлаб бўлмади, ‘Юбориш’ тугмасини босишим билан яна орқага қайтиб қолаверди. Ҳайрон бўлдим. Хаёлимга келган дастлабки фикр мени блоклашибди деб ўйладим. Шу сабабли петиция жойлашни дўстларимдан илтимос қилдим. Аммо улар ҳам прописка ҳақида пост қолдира олишмади. Синов тариқасида умуман бошқа мазмундаги исталган матнни киритсак, база қабул қиляпти, аммо айнан прописка ҳақидагисини жойлаб бўлмаяпти.

    Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, порталда ‘прописка’ деган сўзни ‘қора рўйхат’ га киритиб, шу мазмундаги петицияларни қабул қилмайдиган қилиб қўйишибди. Қойил, баракалла! Бунақа каллалар билан Ўзбекистон келажаги гуллаб-яшнаб кетади.

    Тахминимни амалда синаб ҳам кўрдим. Яъни петициядаги ‘прописка’ сўзларининг ўрнига ‘доимий рўйхатдан ўтиш’ деб ёздим. Натижа нима бўлди, деб ўйлайсиз? Ҳа, ҳа, ҳа — петиция қабул қилинди!

    Тўғриси, нима дейишга ҳам ҳайронман... Бировлар жиноятларнинг олдини олиш учун пичоқларнинг учини ўтмаслаштирса, бошқа бировлар ўзига муаммо бўлмасин деб, умумхалқ фикрини билдирадиган порталда ‘прописка’ сўзини блоклашади.

    Хуллас, пропискани бекор қилиш ҳақидаги петиция ‘прописка’ сўзларисиз қолдирилди. Унда қуйидаги таклифларни билдирдим:

    1) прописка режимини бекор қилиб, унинг ўрнига шунчаки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш тизимини жорий қилиш;

    2) пропискасиз фуқароларга иккиламчи бозордан уй олишга бўлган тақиқни бекор қилиш;

    3) пропискага қараб фуқароларга турлича давлат божи тўлашни бекор қилиш;

    4) худди Россиядагига ўхшаб, бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддатини 10 кундан 90 кунгача узайтириш;

    5) рўйхатдан ўтишни ваколатли органдан рухсат сўраш эмас, балки фақат хабардор қилиш мазмунида белгилаш.

    Энди кутишимиз керак. Қоида бўйича ушбу петиция 15 кун ичида модерациядан (цензурадан) ўтиши керак. Ёки петицияни оммага эълон қилишади, ёки бу сафар ҳам қонунга хилоф равишда рад қилишади. ‘Янги Ўзбекистон — Янги Парламент’ қандай қарор қабул қилар экан, кутамиз.

    Эслатиб ўтамиз, петицияни модераторлар тасдиқламагунча овоз бериб бўлмайди.

    Албатта масъуллар ‘биз бунақа қилмаганмиз’ дейиши мумкин. Шу сабабли ҳам кеча барча жараёнларни видеога олиб қўйган эдим.

    Юқоридаги тасвирларда ‘Менинг фикрим’ портали қанақа қилиб ‘прописка’ сўзлари қатнашган петицияни қабул қилмагани, лекин кейинчалик ‘прописка’ сўзлари ўрнига ‘доимий рўйхатдан ўтиш’ сўзларига алмаштирганимдан кейин қабул қилгани акс этган.

    Балки буларнинг барчаси шунчаки тасодифдир, ким билсин. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам жуда ажойиб тасодифлар диёрида яшаймиз, мен сизга айтсам.

    Ҳаттоки Президент нутқидаги ‘прописка’ сўзларини ҳам алмаштиришга мажбур бўлдим», — дейди Хушнудбек Худойбердиев.

    Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров прописка тизимининг бекор қилиниши иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатиши ҳақида фикр билдирган эди.

    Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ҳам прописка ҳақида гапириб, уни халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан «камситиш, яъни дискриминация» тизими дея баҳо берди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни буюрди
    • «Прописка тизими — бу дискриминация. У бекор қилиниши керак»

    31.01.2020, 20:34   Изоҳ (0)   35202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев коронавирус ҳақида гапирди, Ўзбекистон Хитой билан авиақатновларни тўхтатди. Коронавирус бўйича 31 январнинг энг муҳим хабарлари

    31.01.2020, 20:20

    Шавкат Мирзиёев амалдорлар мол-мулкининг даромадига мувофиқлиги текширилиши ҳақида гапирди

    31.01.2020, 19:30

    Ўзбекистонда февралнинг илк кунларида баҳорий об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    31.01.2020, 19:19

    Шавкат Мирзиёев — коронавирус ҳақида: «Халқимиз хавфсизлигини ўйлашимиз керак»

    31.01.2020, 18:59

    Сирдарёда бировнинг уйидан 25 млн сўмлик тақинчоқлар сақланаётган сейфни ўғирлаган 2 эркак ушланди

    31.01.2020, 18:47

    Дунёдаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири Ўзбекистонда пуллик автомобиль йўллари қурилишига қизиқиш билдирди

    31.01.2020, 17:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Исроилга чора кўришга тайёрлигини эълон қилди

    Дунё | 16 июл, 12:24

    Пеп Гвардиола ёзда таркибни қисқартирмоқчи — “Манчестер Сити”нинг олти футболчиси жамоада кетиши мумкин

    Спорт | 16 июл, 12:10

    Машҳур кийим-кечак бренди хитойлик ишчиларни эксплуатация қилишда айбланди

    Дунё | 16 июл, 12:09

    Ўзбекистонга 17 июлдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

    Ўзбекистон | 16 июл, 11:55

    Америкалик аёл тўрт мингдан ортиқ пазл бўлакларини йиғиб, Гиннес рекордини ўрнатди

    Лайфстайл | 16 июл, 11:31

    НАТО учта давлатни Россия билан савдони тўхтатишга чақирди

    Дунё | 16 июл, 11:19

    2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари сотуви қачондан бошланиши маълум бўлди

    Спорт | 16 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.