Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2020 йилги Мурожаатномасида Президентга ҳисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этишни таклиф қилган эди. 31 январь, жума куни, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан бўлиб ўтган учрашувда Президент ушбу ташкилот ҳақида тўхталиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
Худди шу тадбирдан: Шавкат Мирзиёев — коронавирус ҳақида: «Халқимиз хавфсизлигини ўйлашимиз керак»
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, янги ташкилотда «ҳамма куч-қудрат бўлади, фақат уйқу вақтидаги тушни кўролмайди, холос», бошқа ҳамма нарсани билиши мумкин.
Амалдорнинг бир йиллик ойлигидан нима қилиш мумкин, нечта костюм олиши мумкин, оиласининг топгани билан нима қила олади, Президентнинг ойлиги билан нима қилиш мумкин, бошқа катталарнинг ойлиги билан нима қилиш мумкин — ҳаммасини ёзиб берамиз. Биз бунга жуда катта тайёргарлик кўряпмиз.Президентнинг таъкидлашича, амалдорнинг мол-мулки унинг даромадига номувофиқ бўлса, у буни изоҳлаб бериши керак. «Буларни қаердан олдингиз, деб сўралади. Амалдор ёзиб беради. Йўқса, тўнингни ташла-да, халқнинг ичида раҳбар бўлишга ҳақинг йўқ. Қонун олдида жавоб беради. Шу муҳитни ҳаммага етказиш керак — бошқа йўлимиз йўқ», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)