АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус бўйича йиғилиш ўтказгани ва вазиятни диққат билан кузатаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Ҳозиргина Хитой билан яқиндан ишлайдиган бизнинг барча муассасаларимиз Хитойдаги коронавирус бўйича маълумот берди. Содир бўлаётган воқеаларни кузатишда давом этамиз. Бизда дунёдаги энг яхши мутахассислар бор ва улар бу масала бўйича куну тун ишламоқда!», — деб ёзган у Twitter’да.
Дональд Трампнинг иқтисодий масалалар бўйича етакчи маслаҳатчиси Ларри Кадлоунинг маълум қилишича, АҚШ коронавирус билан курашиш учун Хитойга соғлиқни сақлаш бўлими — Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (CDC)дан мутахассисларни юборади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 170 кишига, вирусни юқтириб олганлар эса 7711 кишига етди.
Аввалроқ Хитойда коронавирус билан курашиш учун 3,9 миллиард доллар ажратилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)