Афғонистон фуқаролик авиацияси ҳаводаги ҳаракатлар назорати бўлинмаси директори Ғулом Масум 27 январда Ғазни шаҳрида АҚШнинг Bombardier E-11A самолётининг қулаши юзасидан ўз фикрларини айтиб ўтди. Масумнинг сўзларига кўра, самолёт двигатель ишламай қолгани туфайли қулаган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар тарқатмоқда.
«Толибон» ҳаракати юқори мартабали офицерлар бўлган самолётни уриб туширганини тан олган. Аммо ҳодиса жойига етиб келган АҚШ ҳарбийлари самолётдан бор йўғи икки нафар одамнинг жасадини топди.
Изоҳ (0)