• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Молия вазири тирикчилик учун зарур энг кам миқдорнинг ошкор қилинмагани сабабини тушунтирди

    Ўзбекистонда тирикчилик учун зарур энг кам миқдорнинг қанча эканини айтиш ҳуқуқий саволлар ва Конституцияда белгиланган нормаларни бузишга олиб келади. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клубнинг шанба куни бўлиб ўтган сессиясида бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров айтиб ўтган, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: Дарё

    Фото: Дарё

    Молия вазирига нима учун Ўзбекистонда ҳанузгача истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдор қанча экани ошкор қилинмагани юзасидан савол берилган. Қўчқоров давлат ушбу саволга камбағалликни камайтиришга қаратилган дастур ишлаб чиқиш билан жавоб бериши мумкинлигини билдирган.

    «Ростини айтганда, биз иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев билан биргаликда тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни ошкор этиш муайян юридик саволларни вужудга келтиради деган хулосага келдик. Буни очиқ тан олиш лозим. Биз энг кам харажатларни ҳисоблаб чиққанмиз, рақамни аниқ эслай олмайман, 2018 йилда ушбу рақам тахминан 700 минг сўмни ташкил этарди, ҳозир 800–900 минг сўм атрофида бўлса керак. Ушбу рақамни ошкор этиш Конституция нормаларини бузиш билан баробар, асосий қонунимизда пенсия ва ижтимоий тўловлар тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан кам бўлмаслиги кераклиги қайд этилган», — деган Жамшид Қўчқоров.

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгиланган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

    «Пенсия ва ижтимоий ёрдам пулларини ошириш имконияти йўқ, бюджет бунга йўл бермайди. Ялпи ички маҳсулот даражаси паст, ташқи қарздан бошқа нарса йўқ», — деган молия вазири.

    Аввал Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Россиянинг тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва энг кам ойлик иш ҳақини аниқлашига 10 йил сарфлаганини айтганди. Жамшид Қўчқоров Россияда 10 йил вақт энг кам иш ҳақини тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва истеъмол саватчасига мутаносиб қилишга сарфланганини изоҳлаган.

    Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Президентнинг Парламентга Мурожаатномасида Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш ва қашшоқликка қарши курашиш ҳақида билдирган таклифларидан кейин тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни ҳисоблаш чиқиш ва уни оммага маълум қилишга ҳеч қандай тўсиқ қолмаган.

    «Биз 2020 йил давомида тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни ҳисоблаб чиқамиз ва истеъмол саватчаси билан бирга эълон қиламиз. Олдиндан айтишим мумкинки, биз яқин икки-уч йил ичида ушбу натижаларга эришамиз. Буни бир уринишда уддалаш имкони йўқ», — дейди у.

    2020 йил 1 февралдан бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи ва пенсиялар миқдори 7 фоизга оширилади, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (223 минг сўм) ўзгармайди. Бу солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун тўловлар миқдори ўзгармаслигини англатади.

    2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

    • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 679 330 сўм (ҳозир 634 880 сўм);
    • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 238 610 сўм (ҳозир 223 000 сўм);
    • энг кам ёшга доир пенсиялар — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);
    • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);
    • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 286 390 сўм (ҳозир 267 650 сўм);
    Шавкат Мирзиёев 24 январда Парламентга йўллаган Мурожаатномада ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбайига эга эмаслигини, ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатламлари мавжудлиги, ҳисоб-китобларга кўра, улар тахминан 12-15 фоизни ташкил этиши, гап кичкина рақамлар эмас, балки аҳолининг 4-5 миллионлик вакиллари ҳақида бораётганини қайд этган. Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф этганди.

    29.01.2020, 08:33   Изоҳ (0)   30767
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Human хусусий бандлик агентлиги раҳбарининг суд иши бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди

    29.01.2020, 08:03

    Ўзбекистонда янги Фармацевтика техник университети очилади

    29.01.2020, 07:47

    Тошкент шаҳрида алкоголдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилмоқда

    29.01.2020, 07:17

    Ўзбекистонда математика, кимё, биология ва геология бўйича тадқиқотлар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилади

    29.01.2020, 06:45

    Марказий банк: Ўзбекистон иқтисодиёти учун асосий хатарлар ички омиллар билан боғлиқ

    29.01.2020, 06:23

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги короновируснинг Ўзбекистонга кириб келганини инкор этди

    28.01.2020, 23:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.