Хитойда коронавирус сабаб бир ҳафталик Янги йил таътиллари узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кецян томонидан тузилган ишчи гуруҳга таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Ишчи гуруҳнинг маълум қилишича, байрамдан сўнг ўқувчиларнинг мактабга қайтиш санасини узайтириш, масофадан туриб ишлаш имкониятларини кенгайтириш ва иш жойларида одамларнинг камроқ бўлишини таъминлаш йўлида бошқа чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хитойда Янги йилни нишонлаш байрамлари 24 январь куни бошланган.
Хитойнинг Ухань шаҳри коронавирус ўчоғи ҳисобланади, бу ва яна бир неча шаҳар карантинга ёпилган. Аввалроқ Хитой раҳбари Си Цзиньпин коронавирус билан боғлиқ вазиятни «мураккаб» деб атаб, касалликнинг тарқалиш суръати ошганини тан олган эди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)