• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазири ўзбекистонликлардан Хитойга, зарурат бўлмаса бошқа давлатларга ҳам бормасликни сўради

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири фуқаролардан коронавирус туфайли Хитойга, зарурат бўлмаса бошқа хорижий давлатларга ҳам бормасликни тавсия қилди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими
    Коронавирус бўйича юзага келган мураккаб эпидемик вазият дунё миқёсида хавотирли тус олмоқда. Ривожланган давлатлар, жумладан, Япония, Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам, Сингапур, Тайван, Франция ва АҚШда ҳам ушбу вирус аниқланган.

    Ушбу эпидемик вазиятга қарши юртимизга керакли барча чоралар кўрилмоқда. Хусусан, ҳаво, автомобиль ва темир йўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назорати кучайтирилмоқда. Хитойдан қайтаётган фуқароларга тиббий назорат ўрнатилган. Аммо бу хавфсизликни тўлиқ кафолатлайди, дегани эмас. Негаки коронавирус инфекцияси ҳаво томчилари орқали ўтиши, инсондан инсонга юқиши, шунингдек, касалликнинг яширин даври 1-14 кунгача кечиши жиддий хавотир уйғотмоқда. Шу боис фуқароларимиздан Хитойга, зарурат бўлмаганда, бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликни тавсия қиламан.

    Алишер Шодмонов, Соғлиқни сақлаш вазири

    Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда мавсумий грипп касаллиги ва коронавирус инфекцияси бўйича тизимли равишда эпидемик назорат йўлга қўйилган.

    Айни пайтда республикада коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлиги кузатилмоқда. Хитойдан ва бошқа чет давлатлардан ушбу инфекциянинг кириб келиш ҳолатлари қайд этилмади.

    Ўзбекистонда эпидемик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан муайян профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унга асосан, вазирлик ва ҳудудларда соҳанинг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда штаблар ташкил этилган.

    Бундан ташқари, коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар учун Вирусология илмий текшириш ва эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтлари клиникаси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг юқумли касалликлар шифохоналарида махсус бокс палаталари, улар учун тегишли дори-дармонлар захираси яратилган.

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» компаниялари ҳамда ҳудудлардаги Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари бош врачларига чет давлатларда кузатилаётган коронавируснинг янги тури билан боғлиқ мураккаб эпидемик вазият бўйича ҳушёрликни ошириш ва бу касалликнинг республика ҳудудига кириб келишининг олдини олиш борасида чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида тавсия ва топшириқлар берилган.

    Шунингдек, вазирлик томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига коронавирус бўйича эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар зарурат бўлмаган ҳолларда Хитойга ўзбекистонлик сайёҳларни юбормаслик тўғрисида ҳам тавсия берилди.

    Аввалроқ Хитойда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг бир гуруҳи Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди. Улар Тошкент халқаро аэропортида ҳар томонлама такомиллаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди.

    Мавзуга доир: Хитойдаги талабаларнинг бир гуруҳи Ўзбекистонга қайтарилиб, аэропортнинг ўзида жиддий текширилмоқда

    27.01.2020, 13:26   Изоҳ (0)   30643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда ўт ўчирувчиларнинг кеч келгани сабаб уйи ёниб кетган фуқаро тўғрисидаги хабарларга изоҳ берилди

    27.01.2020, 13:02

    Адлия вазири Президент мурожаатномасида тилга олинган «ҳалоллик вакцинаси» қаерда эканлигини айтди

    27.01.2020, 12:31

    Шерали Жўраев: Бугунимиз худди Навоий ва Бойқаролар замонига ўхшайди — гўзал ишлар бошланган

    27.01.2020, 12:15

    Ўзбекистонлик йигит Татаристонда «Йил талабаси» бўлди. Энди у дунёнинг исталган олийгоҳида ўқишни бепул давом эттириши мумкин

    27.01.2020, 11:32

    Чироқчида бир неча ИИБ ходими қамоққа олинди. Улар одам ўлдиришда гумон қилинмоқда

    27.01.2020, 10:25

    Россиядаги ўзбек муҳожирлари юристи: «ЕОИИга қўшилиш ўзбекистонликлар учун кўпроқ салбий тарафдан кучли таъсир қилади»

    27.01.2020, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.