Туркия шарқида юз берган зилзила қурбонлари сони 20 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси (AFAD) маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
14 киши Элазиг, 6 киши эса Малатя вилоятларида ҳалок бўлган.
Яна 1015 киши зилзила оқибатида жароҳатланган. Бир неча бино шикастланган.
Бошқармага кўра, мамлакатда жами 228 маротаба ер ости силкиниши қайд этилган.
Изоҳ (0)