АҚШ афғон расмийлари коррупция билан курашда эришган ютуқлар туфайли мамлакатга олдинроқ музлатиб қўйилган 60 миллион долларни ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат котибининг ёрдамчиси ўринбосари Элис Уэллс маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Вашингтон ўтган йил сентябрида Кобулга ёрдам суммасини камайтириш ва 100 миллион доллар атрофидаги маблағни ажратмасликка қарор қилганди. Бу қарор Афғонистонда «коррупциянинг тарқалиш кўламидан ташвиш» билан изоҳланганди.
«Биз Афғонистон ҳукуматининг бу борадаги ҳаракатларида олдинга силжишни кузатдик ва 60 миллион доллар атрофида ёрдам кўрсатиш имконини топдик. Шу билан бирга, мамлакат мустақил бўлиш ва хусусий секторни ривожлантиришга ўтиши зарур», — таъкидлади Уэллс.
Изоҳ (0)