АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида мамлакат коинот қўшинлари эмблемаси эскизини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Мазкур қўшинлар тузилгани ҳақида Трамп 2019 йил охирида маълум қилганди. Уларни шакллантириш учун 40 миллион доллар ажратилган.
«Ҳарбий етакчиларимиз ва дизайнерларимиз билан маслаҳатлашувлардан сўнг АҚШ Коинот кучлари — армиямизнинг олтинчи бўлинмаси янги логотипини тақдим этишдан мамнунман», — дея ёзув қолдирган Трамп.
Коинот кучлари АҚШнинг 1947 йилдан бери биринчи янги ҳарбий тузилмаси бўлади. Бундан кўзланган асосий мақсад коинотда Хитой ва Россияга қарши туриш эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)