Бугун, 23 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Уч қаҳрамон ва Юнус ота кўчаларидан ўтган иссиқлик қувурларида носозлик юзага келди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Тошиссиққувати»га таяниб.
Оқибатда Юнусобод туманининг 9 та мавзеси — Юнусобод-7, 8, 9, 10, 12, 15, 16, 18, 19 мавзеларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар вақтинчалик иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилди.
Қайд этилишича, ҳозирда носозликни тезкор равишда бартараф этиш ишларига зарур махсус техника ва мутахассислар жалб қилинган бўлиб, иссиқлик таъминоти мазкур ҳудудларда тез орада тикланади.
Изоҳ (0)