• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги яна учта туманда оғир меҳнат шароитлари учун устама жорий этилиши мумкин

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистондаги яна учта туманда оғир меҳнат шароитлари учун устама жорий этиш таклифи билан чиқмоқда. Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган тузатишлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган, дея хабар беради Norma.

    Фото: Norma

    Фото: Norma

    2019 йил сентябрь ойида ҳукумат тармоқ коэффициентлари ва туман коэффициентлари қўлланиладиган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатини тасдиқлаганди. Бироқ шундан кейин Вазирлар Маҳкамасига қабул қилинган қарор доирасидан ташқарида қолган ташкилотлар ва фуқаролардан мурожаатлар келиб туша бошлади.

    Шу муносабат билан лойиҳа муаллифлари қуйидагиларни таклиф этмоқда:

    Биринчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги 389-сон қарорининг 18-бандига тузатиш киритиш. Унда гап Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводида бевосита банд бўлган барча тоифадаги ходимларнинг иш ҳақларига сувсизлик ва чўл шароитлари учун туман коэффициенти (1,7) хусусида бормоқда.

    Ҳужжатнинг давлат тилидаги матнида ушбу коэффициент завод қурилиши олиб борилган давр мобайнида амал қилиши кўрсатилган, бироқ рус тилидаги версиясида бу мавжуд эмас. Амалда эса коэффициент доимий асосда қўлланилмоқда, шунингдек, у янги ҳужжатда ҳам акс эттирилган. Ходимларнинг иш ҳақи камайишига йўл қўймаслик учун 18-банднинг иккинчи хатбошисидан «қурилишида бевосита» сўзларини олиб ташлашмоқчи.

    Иккинчидан, Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл ҳамда Қашқадарё вилоятининг Муборак туманларида 1,2 миқдордаги туман коэффициентини жорий этиш. Табиий-иқлим шароитларини қўшимча таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, йилда ҳаво ҳарорати 41 даражадан ортиқ кунлар, чанг-тўзонли бўрон ва ёғинларнинг ўртача йиллик меъёри (кескин қиймат) бу ерда мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичлардан жиддий равишда ошади.

    Лойиҳага илова қилинган тушунтириш хатига асосан, туман коэффициентлари 17,3 минг нафардан зиёд бюджет ходимлари ва барча хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни қамраб олади. Ушбу чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 37 миллиард сўм бюджет маблағлари талаб этилади.

    Шунингдек, ишчи-ходимларга ушбу туманларда қўшимча меҳнат таътилининг энг кам муддатини (2 иш куни) белгилаш режалаштирилмоқда.

    Учинчидан, касбнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги аҳамияти ҳамда меҳнатнинг мураккаблиги ва шартларидан келиб чиқиб, тармоқ коэффициентларини тариф ставкалари гуруҳлари билан боғлаган ҳолда рангли металлургия корхоналарида тариф ставкалари гуруҳлари тизимини жорий этиш. Уран ва торий конларида қазиб олиш билан шуғулланувчи ходимларга ҳам оширилган тармоқ коэффициентларини белгилаш таклиф қилинмоқда.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида шу тариқа меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тартибга солиш таъминланади ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади, деган фикрда.

    Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

    23.01.2020, 11:52   Изоҳ (0)   27543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдан Бишкекка парвоз қилган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб ортга қайтарилди

    23.01.2020, 11:37

    Юнусобод туманида иссиқлик таъминоти узилди

    23.01.2020, 11:21

    Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти учун фақатгина иситиш даврида пул тўлаш таклиф этилди

    23.01.2020, 11:05

    Қашқадарёда фуқаронинг уйидан ичида 1120 доллар ва 57,5 млн сўм бўлган сейфни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди

    23.01.2020, 10:51

    Ўзбекистон 2019 йилда бензин ишлаб чиқаришни қисқартиргани маълум бўлди

    23.01.2020, 10:36

    Шавкат Мирзиёев: «Йилига камида 500 мингта янги иш ўринларини яратиш янги ҳукумат олдидаги энг муҳим вазифалар бўлиши шарт»

    23.01.2020, 10:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.