• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Парламентда соғлом рақобат бўлиши керак. Мухолифат қўрқмасин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўзга чиққан Президент Шавкат Мирзиёев парламент ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Ўйланглар, биз оғир, таҳликали замонда яшаяпмиз. Ҳар кунимиздан тўғри хулоса чиқариш керак бўлган замонда яшаяпмиз. Ён-атрофимизда бўлаётган воқеалар — кичкина масалалар эмас. Қанчалар оғир бўлмасин, Ўзбекистоннинг эртага яхши бўлишини хоҳлаётганлардан кўра хоҳламаётганлар кўплиги, ташқаридан ҳеч ким келиб, бизга ҳеч бало қилиб бермаслигини кўз олдингизга келтиринг. Сизлар энди кичкина одам эмассизлар.

    Депутатнинг қалби, виждони уйғоқ бўлса, вазирлар ҳам, ҳукумат ҳам, парламент ҳам уйғоқ бўлади. Мана шуни ёзиб олинглар.

    Уйғоқ дегани — интилувчан, тиришқоқ, бефарқ бўлмаган одам. Агар депутат шундай бўлса, яна такрорлайман, вазирлар ҳам, ҳукумат ҳам, парламент ҳам уйғоқ бўлади. Бутун жамиятимиз уйғоқ бўлади. Бугун биз ҳамма соҳада изланиш ва ўрганишдамиз. Такрор ва такрор айтаман — депутат бўлишга ҳали ҳаммамиз ҳам тайёр эмасмиз. Тайёр бўлишимиз учун, изланишимиз, уйғонишимиз, яна бир бора ўқишимиз керак.

    Изланиб яшаётган, ўз мақсади сари изчил бораётган инсон ва жамият, албатта, ижобий натижа ва ютуқларга эриша олади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида олдимизда ўта долзарб ва мураккаб вазифалар турибди. Жуда мураккаб вазифалар турибди. Ҳали «ура-ура» деб қарсак чалиш учун кўп йиллар давомида машаққатли, матонатли, сабр-тоқатли меҳнатимиз талаб этилади. Уларни муваффақиятли ҳал этиш учун, аввало, қонун ижодкорлиги соҳасида ишни бутунлай янгича ташкил этишимиз зарур. Бу борада айниқса қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

    Биринчидан, қуйи палата ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича холис баҳс-мунозара ва тортишувлар маконига, турли ижтимоий манфаатлар ўртасидаги кураш майдонига, чинакам демократия мактабига айланиши зарур. Ўтган беш йил давомида палата фаолияти сезиларли даражада жонланиб, 540 та ёки 2010—2014 йиллардагига нисбатан икки баробар кўп қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. 2015 йилда қабул қилинган қонунларнинг бор-йўғи 11 тасини яхлит ва янги қонунлар ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич уч баробар ошиб, 35 тага етди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бир соҳага таалуқли ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган бир нечта қонунлар ўрнига ягона кодекс қабул қилиш амалиёти қарор топмоқда. Бу жуда яхши. Жумладан, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс, Сайлов кодекси каби муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Шунингдек, ўтган икки йилда тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунлар қабул қилиниши бошланди. Масалан, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги, «Инвестиция ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунларда ҳаволаки нормалар ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган қоидалар белгиланди.

    Айни вақтда ҳаётнинг ўзи Ўзбекистоннинг жадал тараққиёти бу борадаги фаолиятимизни янги сифат босқичига олиб чиқишни талаб этмоқда. Ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Янги босқичга, янги сифатга кўтарилишимиз керак. Жаҳондаги илғор тажрибалари асосида партиялар ўз сиёсий манфаатлари, ўз электрорати манфаатларини ифода этадиган қонунлар қабул қилиш учун парламентда қизғин баҳс олиб боришлари керак. Бунинг учун парламентда кўпчиликни ташкил этадиган партия ва унга мухолифатда бўлган партиялар ўртасида соғлом рақобат бўлиши ҳам шарт. Акс ҳолда рақобат бўлмайди. Қўрқманглар, мухолифат. Ўрганинглар шунга.

    Кимдир ўз таклифини айтса, ундан қўрқиб, «ундай бўлибди, ўзгарибди, оёғи ердан узилибди», деб. Хато қилган бўлса ҳам, у ўз фикрини айтади. Тўғриланглар, чиқиб, қонуний асослаб беринглар, «сиз нотўғри айтяпсиз, мана бу банди бундай, унисига тўғри келмайди, мен сайловчиларим билан ўзим гаплашдим», деб айтинглар. Лекин бу гапларни айтиш учун кечқурун уйга бориб телевизор эмас, китоб ўқиш керак. Бешта савол бериш учун бешта китоб ўқишингиз керак. Мана ҳаётингизда қандай масъулиятли жараён бошланяпти. Бу кичкина масалалар эмас. Соғлом рақобат ташкил қилмасаларинг, кечаги сайловга берган баҳони бутун 825 нафар кузатувчи олти ойда, бир йилда сизларнинг ишингизга қараб, Ўзбекистонга баҳо беради.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев: Тошкентда сайловга одам кам чиққанини «бу катта шаҳарлар тенденцияси» деб ўзимизни алдаяпмиз
    • Шавкат Мирзиёев — депутатларга: «Ҳар ой битта муаммони ҳал қилинг, ўз-ўзидан сизнинг тарихингиз пайдо бўлади»
    • Шавкат Мирзиёев: Нурдинжон Исмоиловда тажриба бор, нима қилиш кераклигини ҳам билади
    • «Ҳаммагаям ёқмайсан, менга ёқасан». Шавкат Мирзиёев Расул Кушербаевни мақтади

    20.01.2020, 14:04   Изоҳ (0)   31210
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди

    20.01.2020, 13:49

    «Ҳаммагаям ёқмайсан, менга ёқасан». Шавкат Мирзиёев Расул Кушербаевни мақтади

    20.01.2020, 13:17

    Маданият вазирлиги: «Ашратхона» мақбарасини меҳмонхонага мослаштириш бўйича таклиф тушмаган

    20.01.2020, 12:46

    Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистоннинг бутун тизимини йўқ қилишга ҳаракатлар бўлган

    20.01.2020, 12:08

    Қашқадарёда қоидабузар ЙПХ ходимига 2 млн сўм пора беришга уринди

    20.01.2020, 12:06

    Шавкат Мирзиёев: Журналистлар кўпчиликка ёқмайди, лекин менга ёқади. Уларга раҳмат!

    20.01.2020, 11:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25

    “Фаластин 36” фильми “Оскар” мукофотига расман номзод бўлди

    Кино | 25 август, 10:25

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49

    Қанча истеъмол қилинса ҳам семиртирмайдиган 15 та фойдали маҳсулот

    Гўзаллик | 25 август, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.