Самарқанд шаҳрида трамвай вагонларига техник хизмат кўрсатиш, тозалаш ва ювиш цехлари қурилади. 2020 йил Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган бу ишга 7,7 миллиард сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
Маълум қилинишича, дастур доирасида Самарқанд шаҳридаги реабилитация марказида маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қабулхонасининг қурилиши ҳам режалаштирилган.
Ушбу қурилиш 2,9 миллиард сўм маблағ ҳисобига амалга оширилади.
Нашрнинг ёзишича, «Қийқим меъмор» хусусий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 4,05 миллиард сўм бўлган Нуробод туман ички ишлар бўлимига маҳбусларни вақтинчалик сақлаш биносини қуриш ҳам кўзда тутилмоқда.
Нурободда, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги депоси бино ва иншоотлари қурилади. Ушбу бунёдкорлик учун 4,8 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Изоҳ (0)