• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ўзбекистондаги илк «фильм-катастрофа» деб баҳоланаётган «101-рейс» фильмининг премьера куни маълум қилинди (фото)

    «Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбаев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишлари давом этмоқда.

    Айни кунларда 101-рейс жамоаси фильмнинг энг мураккаб эпизодлари суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрмоқда.

    Фото: «101-рейс» фильми архиви.

    Фото: «101-рейс» фильми архиви.

    Фильм продюсери Равшан Норбаев «101-рейс» фильмининг кечикаётган премьераси, фильм айни вақтда қандай жараёнда эканлиги ҳақида журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида гапириб берди.

    Фильмни интизорлик билан кутаётган тамошабин учун кутилганидан ҳам яхши фильм тақдим қилиш мақсадида ишламоқдамиз. Бизда суратга олиш ишлари ва монтаж жараёнлари бир вақтда бошланган эди. 2020 йилда бизни фильмнинг мураккаб суратга олиш ва монтаж ишлари кутмоқда.

    Янги Зеландиялик режиссёр Питер Жексон ‘Ҳоббит’ фильмини премьерасидан бир кун олдин ҳам суратга олиш майдонида фильмни суратга олиб, унинг монтаж ишлари билан банд бўлган. Бу дегани у режиссёр муддатга улгурмаган дегани эмас, балки томошабин хоҳишини қондириш мақсадида ўзидан кўнгли тўлмай премьерага қадар ижод билан банд бўлган.

    Баъзи бир интернет нашрларида фильмнинг суратга олиш ишлари якунланди деган асоссиз маълумотлар эълон қилинган. Суратга олиш ишларининг асосий қисми якунлангани билан мураккаб эпизодларни энди суратга оламиз.

    Равшан Норбаев, «101-рейс» фильмининг продюсери

    «101-рейс» фильми продюсери Равшан Норбаев ҳамда фильм режиссёри Акром Шахназаров. Фото: «101-рейс» фильми архиви.

    «101-рейс» фильми продюсери Равшан Норбаев ҳамда фильм режиссёри Акром Шахназаров. Фото: «101-рейс» фильми архиви.

    Бир муддат аввал «101-рейс» фильмининг продюсери Равшан Норбаев фильм режиссёри Акром Шахназаров билан келишмасдан, лойиҳани бошқа бир режиссёр давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар тарқалган эди.

    Фильм продюсери Равшан Норбаев ушбу гапларга қуйидагича муносабат билдирди:

    Бу миш-мишларни биз ҳам эшитдик. Мевали дарахтга тош отилади дейишади-ку, аммо бу шунчаки бўлмаган, асоссиз миш-мишлар холос. Борингни кўра олмайдиган, йўқ бўлса бера олмайдиганлар, ўз ташвиши турганда ўзгани хато қилишини кутиб турганлар, афсуски, ҳамма жойда учраб туради.

    Режиссёр Акром Шахназаров билан «Ҳамроҳ» фильмининг суратга олиш жараёнларидан буён биргаликда ишлаб келамиз. Худо хоҳласа «101-рейс» фильмидан сўнг ҳам ҳамкорлигимиз давом этади. Ким бунақа гапларни тарқатганини билолмадик, лекин бу бизга жуда қизиқ бўлди.

    Равшан Норбаев, «101-рейс» фильмининг продюсери

    Фото: «101-рейс» фильми архиви.

    Фото: «101-рейс» фильми архиви.

    Продюсер Равшан Норбаев «101-рейс» фильмининг премьераси ҳақида қуйидаги маълумотларни тақдим этди.

    Фильмнинг графика ишлари ҳамда мусиқаси чет элда ёзилиши, бу орқали томошабинга картинани янада таъсирчанроқ қилиб тақдим қилишни мақсад қилганмиз. Шу сабабли чет элдан фильмга ҳамкорлар қидирмоқдамиз.

    Фильм премьераси 2020 йилнинг куз фаслида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари фильмнинг чет элда ҳам намойишларини ўтказиш учун ҳамкорлар қидирилмоқда.

    Равшан Норбаев, «101-рейс» фильмининг продюсери

    Маълумот учун, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олинаётган «101-рейс» фильми Ўзбекистондаги илк фильм-катастрофа деб баҳоланмоқда. Фильм-катастрофа экстремал ҳодиса фонида юз берадиган воқеа акс этган фильм ҳисобланади.

    «101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Boeing-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади. Мазкур фильм «Ravshan Narbayev pictures» студияси томонидан суратга олинмоқда.

    19.01.2020, 08:43   Изоҳ (0)   45115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбек киносида 10 млн сўмга тушадиган эшак саҳнасини 100 минг сўмга олиш — қоидабузарлик. Нега бундайлигини Сарвар Каримов тушунтиради

    17.01.2020, 23:13

    Сарвар Каримов: Кинога дахлдор қонунлар ўзгармас экан, Президент қарорларидан фойда йўқ

    17.01.2020, 22:10

    «Сарвқомат дилбарим» фильмида Адиз Ражабов иштирокидаги ўпишиш саҳнаси қандай суратга олинган? (видео)

    17.01.2020, 21:09

    Сарвар Каримов: Нега 2019 йилда «Пролог» фестивали ўтказилмади? Чунки «Скорпион-2» фильми суратга олинмади

    17.01.2020, 20:27

    «Қайси ўзбек актрисаси қишлоқ қизи ролига мос?». «Сарвқомат дилбарим»да нима учун қирғиз актрисаси бош ролда ўйнаганига ойдинлик киритилди

    17.01.2020, 19:39

    «Ўзбеккино» ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан фильмларни нотўғри талқин қилмасликни сўрамоқда

    17.01.2020, 15:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда фуқаро раҳбарига болта билан таҳдид қилиб, маошини оширишни талаб қилди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:05

    Нигерияда 50 дан ортиқ одам ўғирлаб кетилди

    Дунё | 4 август, 10:57

    Мол гўшти ёки товуқ? Меъда-ичак тизими учун қайси бири фойдалироқ экани аниқланди

    Саломатлик | 4 август, 10:55

    Ўзбекистонда илк бор ўтказилган волейбол бўйича U-19 жаҳон чемпионатида Франция ғолибликни қўлга киритди

    Спорт | 4 август, 10:50

    Айрим мигрантлар учун Россияга кириш умрбодга тақиқланиши мумкин

    Дунё | 4 август, 10:42

    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

    Реклама | 4 август, 09:00

    Instagram: Кузда тўйи бўладиган Дилноз Ҳакимова, никоҳдан ўтган Мадина Тожибоева, унаштирилган Рухсора Миржалилова

    Маданият | 4 август, 10:32

    Ҳато “Аякс”нинг энг қиммат 10 та трансферидан бирига айланди

    Спорт | 4 август, 10:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.