• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Сарвар Каримов: Нега 2019 йилда «Пролог» фестивали ўтказилмади? Чунки «Скорпион-2» фильми суратга олинмади

    Ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан ташкил этилган «Пролог» қисқа метражли фильмлар фестивали кейинчалик айримлар томонидан олинган тўлиқ метражли фильмни мукофотли қилиш учун катта фестивалга айлантириб юборилди, 2019 йили эса ўтказилмади ҳам. Бу фикр кинорежиссёр Сарвар Каримов томонидан «Улар» дастурига берилган интервью давомида айтиб ўтилди.

    — «Пролог»—2018 кинофестивалида «Сарвқомат дилбарим» шорт-листга киритилди ва энг яхши аёл актриса номинациясида ҳам ғолиб чиқди. «Пролог»—2018’нинг ташкилотчиси Ёшлар Иттифоқи эди. Айнан ўша йили Ёшлар Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва даҳшатли бюджет ҳисобига суратга олинган «Скорпион» фильми шорт-листга киритилмади. Ушбу фильм нима сабабдан шорт-листга киритилмади ва уни шорт-листга киритиш бўйича қандайдир босим бўлмаганми?— Мен буни ҳозир аниқ исбот билан айта олмайман, чунки қўлимда исботим йўқ. Тахмин эмас, мен бу нарсани биламан, агар жуда керак бўладиган бўлса, керакли одамлардан сўраб туриб, буни исбот тариқасида келтириб бера оламан.

    — Келинг, унда озгина аниқлик киритиб ўтаман. Менда бор маълумотларга кўра, айнан фестивалнинг ҳайъат аъзолари: «Биз бу фильмни шорт-листга киритмаймиз, биз шундай деб ҳисоблаймиз ва бизга босим ўтказиладиган бўлса, биз кетамиз», деган.

    — Ҳа, худди шундай воқеа бўлган. Мен ҳам бу нарсани эшитганман, биламан. Қанақа бўлган? Очиқчасига айтадиган бўлсак, ҳамма нарсани ўз номи билан аташ керак, «Пролог» — бугунги кунга келиб, ўз ўрнини тополмай юрган довдир фестиваль. Нимага? Бошида «Пролог» ташкил этилганида хурсанд бўлгандим, чунки, номи ҳам «Пролог» — дебоча дегани, яъни биринчи марта фильм олаётган талабалар, қанақадир қисқа метражли фильм қилаётган одамлар учун майдонча эди. «Ёшларга бир кўмак бўладиган жой бўлибди», деб хурсанд бўлгандим. Унда менинг талабаларим ҳам қатнашган, қўлимда ёрдамчи, ассистент бўлиб ишлаган болалар ҳам қатнашиб, биринчи йилда ҳатто олий мукофотини ҳам олган.

    Бошида, адашмасам, бу «Ўзбеккино» томонидан ташкил этилган фестиваль эди. Кейин бирдан нимадир бўлди-ю, бу фестивалга ўзидан ўзи Ойбек Абдушукуров директор бўлиб қолди. Ўша йили у продюсерлик қилган «Она» («У») номли — қисқа метражли фильм десам сал нотўғри бўлади, ижтимоий ролик десам тўғри бўлади — ижтимоий ролик нимагадир бош мукофотни олди. «Ўзим фестиваль ўтказаман, ўзимга ўзим бош мукофотни бераман» бўлди, очиғини айтганда. Келаси йили яна шу Ойбек Абдушукуров продюсерлик қилган тўлиқ метражли фильм пайдо бўлгани учун, бу фестиваль ўзидан-ўзи, бирданига тўлиқ метражли фильмлар фестивалига айланиб қолди.

    Мазмун-моҳияти йўқолиб қолди. Ўрнини тополмаётган довдир фестиваль деганим сабаби шу. «Пролог» — дебоча дейиляпти, тўғрими? 2018 йили қатнашган бўлсам, мен энг ёш режиссёр эдим, ваҳоланки ўшанда мен 32 ёшда эдим. У ерда қатнашаётганларнинг бари 40, 50, 60 кирган одамлар эди. Улар орасида бирорта ҳам дебютант йўқ. Энди унга Ёшлар Иттифоқининг нима алоқаси бор, «Пролог» деган ном нимага керак — буни энди ҳеч ким билмайди. Энг қизиғи, ўша куни очилиши бўлди. Худонинг зори билан менга битта таклифнома беришди. «Бўпти, майли», деб бордим.

    Борсам, 3-қатордан жой беришган экан, ўтирдим. У ерда қисқа метражли фильмлар сексияси ҳам бор эди-да, унда менинг талабаларим қатнашган эди. Қарасам, бирорта талабам йўқ — балконда, энг охирида ўтиришган экан, бечоралар. «Жой етмай қолгандир-да, шунга балконга чиқиб кетишгандир», дейишингиз мумкин. Хўп, ёнимда Нилуфар Усмонова билан унинг администратори ўтирганди, орқа қаторда Зафар Ҳошимов ўтирганди. Мен бу одамларнинг барини ҳурмат қиламан, улар жуда ҳам яхши инсонлар, уларга ҳеч қандай қаршилигим йўқ. Лекин «Пролог» фестивалида Нилуфар Усмонова ва унинг администратори 3-қаторда, Зафар Ҳошимов 4-қаторда ўтирса-да, фестивалда қатнашаётган бечора талабалар балконда ўтирса — инсофданми шу иш?

    Хуллас, босим масаласида гаплашадиган бўлсак. Орқаваротдан эшитганимга кўра, ўзи бу фестиваль нима сабабдан тўлиқ метражли фильмлар фестивали бўлиб қолгани — «Скорпион» фильми Ўзбекистон номидан қатнашиб, мукофотларни олиб, биз шундай бир буюк санъат асари яратдикки, бу фильм Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиляпти, деб чиқиш нияти бўлган уларнинг, тушунишим бўйича. Лекин фестиваль жюриси: «Йўқ, бу фильм тўғри келмайди, уни ўтказмаймиз, бошқа кинони ўтказамиз», деб, кейин менинг фильмимни ўтказишган. Тушунишим бўйича, жюрига босим ўтказилган. Ҳаттоки, эшитишим бўйича, улар қанақадир ҳужжатларни, жюри аъзоларининг хулосаларини қалбакилаштирмоқчи, ўзгартирмоқчи ҳам бўлишган.

    Лекин шунда жюри аъзолари: «Бизни ҳакам сифатида чақирдингларми, ё бизнинг фикримизни ҳурмат қилинглар, ёки фақат шу фильм дейдиган бўлсангиз, биз кетамиз», деганидан кейин улар секин босилиб, уларнинг фильми эмас, менинг фильм фестивалга ўтган. Агар эътибор берган бўлсангиз, «Скорпион» фильмининг премьераси ўтганидан кейин, бу фестиваль ҳеч кимга керакмас бўлиб қолди. Ҳаттоки фестиваль тугаганидан кейин ҳам сайтида ғолиблар номи эълон қилингани йўқ.

    — Демак, шундай хулоса чиқяптики, бу фестиваль 2018 йили айнан «Скорпион»нинг рекламаси учун ташкиллаштирилган.— Бу фестиваль эмас, бу «Скорпион» фильмининг бир катта, дабдабали премьераси бўлди, десам ҳақиқатга мос келади. Аҳамият берган бўлсангиз, 2019 йилда фестиваль ўтказилмади. Чунки бу йил кино олишмади, «Скорпион-2»ни олганида, фестиваль ҳам бўлиши мумкин эди.

    Мавзуга доир:

    • «Депутатларнинг жиғига тегишга рухсат берилганди». Режиссёр Сарвар Каримов — хаёлий «Қўлдан келганча» партиясига бағишланган ролик ҳақида
    • «Қайси ўзбек актрисаси қишлоқ қизи ролига мос?». «Сарвқомат дилбарим»да нима учун қирғиз актрисаси бош ролда ўйнаганига ойдинлик киритилди

    17.01.2020, 20:27   Изоҳ (0)   39579
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қайси ўзбек актрисаси қишлоқ қизи ролига мос?». «Сарвқомат дилбарим»да нима учун қирғиз актрисаси бош ролда ўйнаганига ойдинлик киритилди

    17.01.2020, 19:39

    «Ўзбеккино» ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан фильмларни нотўғри талқин қилмасликни сўрамоқда

    17.01.2020, 15:32

    «Жамоада тарафкашлик, камситиш кучайиб кетди». Муҳаммадсоли Юсупов театрдан бўшашга мажбур бўлгани ҳақида гапирди

    17.01.2020, 12:41

    Хонанда Нигоранинг отаси вафот этди

    15.01.2020, 17:27

    «Орқасидан йиғлайдиган одамлар қолибдими, у бекорга яшамаган». Шоу-бизнес вакиллари дизайнер Наримон Григорянни хотирламоқда

    15.01.2020, 12:25

    Даврон Кабулов иккинчи марта ота бўлди

    14.01.2020, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.