«Локомотив Москва» ва «Рубин» клублари собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов фаолиятини «Ротор»да давом эттиради.
32 ёшли ўзбекистонлик футболчи волгоградликлар билан шартнома имзолаган. Денисов янги жамоасида 29-рақам остида тўп суради.
Буюк тарихга эга клуб сафига қўшилганимдан хурсандман. Жамоада натижа қўлга киритишга хоҳиш бор ва бу истак менда ҳам мавжуд.Денисовнинг сўнгги жамоаси Қозоннинг «Рубин» клуби бўлиб, Виталий жорий мавсум у ерда 8 ўйин ўтказди.Янги стадион сабаб шаҳарда ҳақиқий футбол атмосфераси ҳукм суради. Ҳар доим бирор нимани исботлаш ва ўзингни кўрсатиш учун сабаб топилади.
Виталий Денисов, футболчи
«Ротор» Россиянинг иккинчи дивизионида ҳаракат қилади. Клуб 25-турдан сўнг мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)