Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) Тошкент вақти билан 18 январь куни навбатдаги жангини ўтказади.
Шоҳжаҳонга ушбу жангда мексикалик 29 ёшли боксчи Адриан Эстрелла (29-4, 24 КО) рақиблик қилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эргашевнинг 10 январь куни америкалик Кит Ҳантерга (11-0, 7 КО) қарши рингга чиқиши ҳақида хабар берилганди. Бироқ ушбу жанг бекор қилинган.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев ҳозирга қадар проф боксдаги барча 17 та жангида ғалаба қозонган. 15 та жангда рақибларини нокаут эвазига таслим қилган.
Мексикалик Эстрелла эса шу кунгача проф рингда 33 та жанг ўтказиб, уларнинг 29 тасида ғолиб чиққан. 24 та жангида рақибларини нокаутга учратган. 4 та жангда (2 таси нокаут) эса мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)