13 ва 14 январь кунлари 2 кун мобайнида Тошкент шаҳрида фуқаролардан жами 32 дона пичоқлар расмийлаштириб олинган, деб хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан сўровнома ўтказилмоқда.
«Сизнинг фикрингиз биз учун аҳамиятли. Сиз нима деб ўйлайсиз пичоқ олиб юрганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш вақти келмадимикан?!» — дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, фуқаролар ўз фикр ва мулоҳазаларини қолдиришлари мумкин.
Изоҳ (0)