Рамзан Қодиров ўз ўрнига Чеченистонни вақтинчалик бошқариб туриш учун ҳукумат раҳбари Муслим Хучиевни тайинлади. Бу ҳақдаги қарор 2020 йил 13 январдан кучга киргани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Маълум бўлишича, Рамзан Қодиров айни пайтда даволанмоқда. Бу маълумотни ахборот агентлигига Чеченистон раҳбарининг матбуот котиби Алви Каримов тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Муслим Хучиев 2019 йилнинг 11—16 февраль кунлари Рамзан Қодиров бетоблиги боис Чеченистон раҳбари вазифасини бажариб турган. Маълумот учун, Хучиев Чеченистон ҳукуматини 2018 йилдан бери бошқариб келади.
Изоҳ (0)