Бухорода 1 000 доллар эвазига навбатсиз квартира олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 54 ёшли И.М. фуқаро Д.У.ни алдаб, Бухоро шаҳрида қурилаётган 7 қаватли арзон уйлардаги 3 хонали квартиралардан бирини навбатсиз олиб бериш эвазига 1 000 доллар талаб қилган.
И.М. 2020 йил 7 январь куни Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида кимёвий ишлов берилган 1 000 долларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми ҳамда 28, 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)