• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Палатага қисман мажбурий аъзолик қонунга зид эмас». ССП кичик бизнес вакилларининг аъзолигини мажбурий қилиш тўғрисидаги таклифини асослади

    Аввалроқ Ўзбекистон савдо-саноат палатаси «Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйиб, кичик бизнес вакилларининг палатага аъзолигини мажбурий қилишни таклиф этганди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларни, шу қаторда бир қатор блогерларнинг фикрларини кузатиб бориб, муҳокамага сабаб бўлган ушбу вазиятга тушунтириш берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Дунёда Савдо-саноат палаталарини ташкил этишнинг бир нечта моделлари мавжуд. Европа модели тадбиркорларнинг умуммажбурий аъзолигига асосланади (Франция, Германия, Италия, Испания, Нидерландия, Греция, Австрия, Туркия, Қозоғистон ва бошқа давлатлар). Шунингдек, қисман мажбурий аъзолик (Япония, Сингапур) ва ихтиёрий аъзолик моделлари мавжуд (Россия, Тожикистон, Туркманистон).

    Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари бирлашувининг ҳуқуқий асослари «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонуннинг 10-моддасида белгилаб қўйилган бўлиб, унда уюшманинг мақсади, хусусан, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ваколатлари аниқ белгилаб қўйилган.

    Палата тадбиркорлар уюшмаси сифатида 1996 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 19 июлдаги 5087-сонли фармони билан палатанинг таркиби ва функциялари тубдан қайта ташкил этилди.

    Палата зиммасига бизнес манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уни ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорларни бизнес асосларига ўқитиш каби бир қатор функциялар юклатилган.

    Белгиланган функцияларни бажариб бориб, биргина 2019 йилда палата томонидан тадбиркорлар иштирокида 888 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси ўтказилди, шундан 521 та лойиҳалар бизнесни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги аниқланган; тадбиркорлар манфаатларида 6,3 триллион сўмлик 70 мингдан ортиқ даъво аризалари киритилган; палатанинг ҳакамлик судлари томонидан 243 миллиард сўм миқдорида 10,6 мингта даъво аризалари кўриб чиқилди; 184,7 мингта бепул хизмат кўрсатилди (бу барча хизматларнинг 94,7 фоизи); 130 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинишига ва 67,7 миллион АҚШ долларига тенг мини-технологиялар сотиб олишга кўмаклашди; 75 та бизнес форумлар ва кўргазмалар ташкил этилди; 15,4 минг фуқаролар ва тадбиркорлар бизнес асослари бўйича ўқитилди, улардан 79 нафари чет элда малака оширди.

    Бу палата ходимлари бажарадиган ишларнинг атиги бир қисми. Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича деярли барча чоралар палата томонидан ўз маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади, унинг ягона манбаи аъзолик бадаллари ҳисобланади. Масалан, битта бизнес-форум каби бундай тадбирларни ўтказиш учун катта маблағ ва куч талаб қилиниши мумкин.

    Палата кичик бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимида муҳим ўрин эгаллайди. Шу билан бирга, унга юкланган вазифаларни фақат юқори малакали ходимларни жалб қилган ҳолда барқарор молиявий ҳолати мавжудлигида бажариш мумкин.

    «Савдо-саноат палатаси тўғрисидаги қонун»да (янги таҳрирда) қисман мажбурий аъзолик жорий этилган. Бугунги кунда палата аъзолари 20 321 та хўжалик юритувчи субъект (шундан атиги 4575 таси 2019 йилда аъзолик бадалини тўлаган) бўлиб, шулардан 15 978 — якка тартибдаги тадбиркорлар, 218— йирик тадбиркорлик субъектлари, 4125 — бошқа юридик шахслардир. Агар мамлакатда 663 270 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётганлигини ҳисобга олсак, уларнинг атиги 3,1 фоизи палата аъзоларидир.

    Ушбу қонуннинг 17-моддасида фақат йирик тадбиркорлик субъектларининг мажбурий аъзолиги назарда тутилган. Амалиётда ҳам қонуннинг ушбу нормаси айнан шундай амалга оширилади. Мавжуд 2313 ана шундай корхоналардан бор-йўғи 218 таси палатанинг мажбурий аъзоси бўлди, уларнинг аксарияти давлат улушига эга.

    «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида кичик бизнес субъектлари: якка тартибдаги тадбиркорлар; микрофирмалар ва кичик корхоналардир.

    Бу қонуннинг 3-моддасига биноан тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

    Бундан келиб чиқадики, юқорида қайд этилган кичик бизнес субъектлари ҳам хусусий тадбиркорлардир ва қонунда уларга ихтиёрий аъзолик белгилаб қўйилган.

    Шу билан бирга, палатага қисман мажбурий аъзоликнинг жорий этилиши Конституция ва бошқа қонунларга зид эмас.

    Хусусан, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида «Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар ҳамда бошқа айрим нодавлат нотижорат ташкилотларини тузишнинг, улар фаолиятининг, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг хусусиятлари махсус қонунлар билан тартибга солинади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соҳасининг у ёки бу муносабатлари махсус қонунлар билан тартибга солинмаган ҳолларда ушбу қонуннинг нормалари қўлланилади» деб белгиланган.

    ССПга аъзолик масаласи махсус қонун билан ҳал қилинганлиги сабабли қисман мажбурий аъзолик ушбу қонуннинг 2-моддасига зид келмайди.

    Қонунда «ва хусусий тадбиркорлик» сўзлари чиқариб ташланиши фақат йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг аъзолигини жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради, кичик бизнес субъектлари учун эса аъзолик ихтиёрий бўлиб қолади.

    Савдо-саноат палатаси

    16.01.2020, 11:24   Изоҳ (0)   28815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Пиар-хизматда прокурорлар ишласа шундай бўлади». Тошкент прокуратураси Наримон Григоряннинг қонли мурдаси суратини эълон қилди, сўнг ўчирди

    16.01.2020, 11:23

    Фарғонада давлат бюджетига 983,9 млн сўм зарар етказган тадбиркор жавобгарликка тортилди

    16.01.2020, 11:09

    Андижонда 2 фарзандига алимент тўлашдан бўйин товлаган ота 15 суткага қамалди

    16.01.2020, 10:41

    Ўзбекистонда илк бор хорижда ишлаш истагидагилар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

    16.01.2020, 10:26

    «Таллимаржон» ИЭСдаги авария сабаб Ўзбекистонда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

    16.01.2020, 09:37

    Дизайнер Наримон Григорян жасади топилганидан 3 кун аввал ўлдириб кетилгани маълум бўлди

    16.01.2020, 09:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.