Футбол бўйича Англия Кубогининг 3-тури доирасида 15 январь, чоршанба куни Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да «Вулверҳэмптон»ни қабул қилди.
Учрашувдаги ягона гол 67-дақиқада урилди. Унга «қизил иблислар» ярим ҳимоячиси Хуан Мата муаллифлик қилди ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.
Маълумот учун, «манкунианлар» навбатдаги турда «Уотфорд» ҳамда «Транмер» клублари ўртасида кечадиган баҳс ғолибига қарши майдонга тушади.
Англия Кубоги
3-тур баҳси
15 январь, чоршанба
«Манчестер Юнайтед»—«Вулверҳэмптон» 1:0
Гол: 1:0 — 67 Мата«Манчестер Юнайтед»: Ромеро, Уильямс, Магуайр, Линделеф, Уан-Биссака, Матич, Жеймс (Рэшфорд, 64; Лингард, 80), Фред, Мата, Марсьяль, Гринвуд (Перейра, 64)
«Вулверҳэмптон»: Радди, Доэрти, Кастро (Рубен Винагре, 75), Коуди, Саисс, Рубен Невеш, Дендонкер, Нету (Гиббс-Уайт, 71), Моутинью, Траоре (Буур, 88), Хименес
Огоҳлантиришлар: Фред (37), Нету (59), Магуайр (74), Дендонкер (84)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)