Ироқ Америка қўшинларини мамлакатдан кетилишини талаб қилган тақдирда АҚШ кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамни 250 миллион долларга қисқартиришга тайёрлигини билдирди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Нашр хабарида қайд этилишича, ҳарбий ёрдам ажратилишини Конгресс маъқуллаган, бироқ Вашингтон ҳарбий ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини қайта кўриб чиқишга тайёр.
Аввалроқ Вашингтон Бағдодга АҚШдаги ҳисоб рақамларни блоклаш билан таҳдид қилган эди.
Дональд Трамп агар америкалик ҳарбийларнинг Ироқдан чиқиб кетишига тўғри келган тақдирда Вашингтон Бағдоддан компенсация талаб қилишини айтганди.
Изоҳ (0)