Судан армияси разведка хизматининг тезкор ходимлари бошқармаси томонидан амалга оширилган қуролли исённи бостирди. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканалига таяниб, «РБК» хабар берди.
Ҳарбийлар бошқарманинг исёнчилар жойлашган барча штаб-квартираларини назоратга олган. Отишмалар оқибатида бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, яна етти нафари жароҳат олган.
Судан ахборот вазири Фейсал Муҳаммад Салоҳнинг айтишича, махсус хизмат раҳбарияти разведканинг ишини қайта ташкил этмоқчи бўлган. Собиқ ходимлар эса ишдан бўшатилганидан кейин таклиф этилган шартлардан норози бўлиб, исён кўтарган.
Судан бош прокурори исёнда иштирок этганларга нисбатан суд ўтказилишини талаб қилди.
Изоҳ (0)