Страсбургда 39 ёшли Албания фуқароси ўзини Европа парламенти биноси қаршисида ёқиб юборишга уринди, деб хабар беради Les Dernieres Nouvelles d’Alsace.
Эркак «адолатсизлик» дея бақириб, устига бензин қуйиб, кийимларига ўт қўйган. Бу вақтда бино қаршисида гвинеяликлар норозилик намойиши ўтказаётган бўлган — унинг иштирокчилари оловни ўчирган.
Юзи ва қўли куйган эркак шифохонага етказилган. Унинг рюкзагидан бирор бир хавфли предмет топилмаган. Les Dernieres Nouvelles d’Alsace’нинг таъкидлашича, можарога қадар унга Франциядан бошпана бериш рад этилган ва у мамлакатни тарк этиши мажбур бўлган.
Изоҳ (0)