Хитой шимоли-ғарбидаги Синин шаҳрида автобуснинг йўл ўртасидаги чуқурга тушиши оқибатида ЙТҲ юзага келди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна 16 киши жароҳатланди.
Авария душанба, 13 январь куни маҳаллий вақт билан 17:36 да юз берган. Барча жабрланувчилар касалхонага олиб кетилган. Уларнинг аҳволи барқарорлиги айтилмоқда.
ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда, тергов жараёни бошланган.
Изоҳ (0)